#янгиликлар
🇮🇩Индонезияда Халқаро Бош имомлар конференцияси (IGIC 2026) бўлиб ўтмоқда
🗓Жорий йилнинг 25–28 сентябрь кунлари Индонезия Республикасининг Жакарта шаҳрида дунёнинг турли чеккаларидан келган етук уламолар ва бош имомлар иштирокида International Grand Imams Conference (IGIC 2026) — Халқаро Бош имомлар конференцияси бўлиб ўтмоқда.
🔺Ушбу нуфузли анжуман «Масжидлар ҳамжиҳатлиги, диний дипломатия ва глобал тинчлик» («Masjid Harmony, Religious Diplomacy and Global Peace») мавзусига бағишланган.
🔺Халқаро анжуманда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти «Ҳадис ва Ислом тарихи фанлари» кафедраси доценти в.б. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳам муносиб иштирок этмоқдалар.
📸 Фотолавҳалар mehrob.uz сайтидан олинди
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram
Post #48699
1.22K



- 👍 7
- 🔥 2
- 👏 2