TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.3K subscribers
Post #48705 2.82K
#xabar #shayx #toshkent #mahorat
🌙ШАЙХ АЙМАН СУВАЙДНИНГ ТОШКЕНТДАГИ МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
 
✅ Бугун, 28 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идорасида халқаро миқёсдаги тажвид устози, ўн қироат илми бўйича дунёнинг энг кўзга кўринган уламоларидан бири – доктор Шайх Айман Сувайд ҳазратларининг юртимиздаги қироат илми устозлари учун маҳорат дарслари бошланди.

⏺Ушбу махсус ўқувларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда «Қуръони карим ва тажвид» курсларининг педагог-ўқитувчилари иштирок этмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад – юртимиздаги тажвид муаллимларининг касбий маҳоратини ошириш ва бу борадаги илғор халқаро стандартларни юртимиз диний таълим тизимига кенг жорий қилишдир.

📚 Дарслар Шайх Айман Сувайднинг 40 йиллик илмий изланишлари маҳсули бўлган ва бутун дунёда кенг оммалашган «ат-Тажвид ал-Мусоввар» (Суратли тажвид) асари асосида олиб борилмоқда.

🗣Машғулотлар тизимли ва янгича услубларда ташкил этилмоқда: куннинг биринчи ярмида олим томонидан тажвид қоидалари бўйича чуқурлаштирилган назарий билимлар ва қоидалар тушунтирилмоқда. Куннинг иккинчи ярмида эса тингловчилар ўзлаштирган билимлари бўйича бевосита уламонинг ўзига вазифалар топширмоқда. Бу эса ҳар бир қоиданинг тўғри ва бенуқсон ўзлаштирилишини кафолатлайди.


💬 Соҳа вакилларининг касбий маҳоратини ошириш ва халқаро тажрибани оммалаштиришга қаратилган махсус ўқувлар давом этмоқда.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱Youtube📱Facebook📱Instagram
  • 👍 11
  • 👏 2
More from @oliymahad
  1. Sep 28, 2026#Намоз_вақтлари ⏰ «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) �…
  2. Sep 28, 2026#xabar #shayx #toshkent #mahorat 🌙 Муфтий ҳазратларининг Шайх Айман Сувайд билан самимий…
  3. Sep 28, 2026#Янгиликлар #Сийрат_билимдони 🕌Тошкент ислом институтида “Сийрат билимдони” мусобақаси юқ…
  4. Sep 28, 2026#Янгиликлар #Сийрат_билимдони 🕌Тошкент ислом институтида “Сийрат билимдони” мусобақаси юқ…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →