TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.3K subscribers
Post #48735 1.51K
#Янгиликлар
#Сийрат_билимдони

🕌Тошкент ислом институтида “Сийрат билимдони” мусобақаси юқори савияда ўтказилди

🗓Сентябрь ойи – “Ислом тарихи ва сийрат фан ойлиги” муносабати билан "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси томонидан "Сийрат билимдони" мавзусида талабалар ўртасида сийрат мусобақаси бўлиб ўтди.

🔺 Тадбирда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, институт Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ё. Бухарбаев, Ўқув ишлари бўйича проректор Ж.Рўзиев, "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси мудири Ю.Абдураҳимов, кафедра катта ўқитувчилари М.Тошпўлатов, А.Саидаҳмедов, институт устозлари ва талабалар иштирок этдилар.
🔺 Тадбирни Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров кириш сўзи билан очиб берди.

🔺Мусобақа 4 шартдан иборат бўлди:
🔹Ижодий кисм:
1. Сийратга бағишланган мақола ёки шеър ёзиш ва уни ифодали ўкиб бериш ёки видео ролик тайёрлаш ;
2. Киска савол-жавоблар "Сиз Пайғамбарни танийсизми?" китобининг 3-жузи (сийрат солномаси) асосида бўлди ;
3. Академик таржима муаллифи Абдул Азим Зиёуддиннинг Шайх Муҳаммад Хузарий "Нурул-яқийн” китобининг 2-жузи (Мадина даври) асосида сийрат вокеаларидан бирини батафсил баён қилиш ;
🔹 Бадиий кисм
4. Саҳна кўриниши. Мавзуга оид саҳна кўриниши.
🏆Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра жамоалар томонидан қуйидаги натижалар қайд этилди:
1️⃣- ўрин: "Ибн Жарир" жамоаси - 188 балл билан мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.
2️⃣- ўрин: "Ибн Ҳишом" жамоаси - 187 балл билан фахрли иккинчи ўринга лойиқ кўрилди.
3️⃣ - ўрин: "Ибн Касир" жамоаси - 183 балл билан фахрли учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

🔹Тадбир сўнгида ғолиб жамоалар ва устозлар раҳбарият томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

✍️ТИИ Матбуот хизмати

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱Youtube📱Facebook📱Instagram
  • 👍 8
  • 🎉 4
  • 🏆 2
More from @oliymahad
  1. Sep 29, 2026#Мақола #Устозлар_мураббийлар_куни 💡 Устознинг ҳаққи — шогирднинг одоби 📖 Илмнинг калити…
  2. Sep 29, 2026#Устозлар_куни #Табрик ✨“1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Тошкент…
  3. Sep 29, 2026#Устозлар_мураббийлар_куни #Табрик ✨“1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати б…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →