#Табрик
✨“1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Тошкент ислом институт талабалари устозларини байрамона кутиб олдилар
🗓 Ҳар йили юртимизда катта ҳурмат ва эҳтиром билан нишонланадиган 1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни шунчаки расмий сана эмас. Бу — ҳаётимизнинг ҳар бир босқичида бизга тўғри йўл кўрсатган, қалбимизга илм ва ҳикмат улашган заҳматкаш инсонларга бўлган чексиз миннатдорчилигимизнинг ёрқин ифодасидир.
📖 Устоз ва мураббийлар — жамиятнинг энг муҳим таянчи, маънавият устунларидир. Улар келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодни нафақат билим билан қуроллантиради, балки қалбига эзгулик уруғларини сепиб, юксак ахлоқий фазилатларни шакллантиради. Хоҳ мактабда, хоҳ олий таълим муассасасида ёки бошқа соҳада бўлсин, улар ўз касбининг машаққатли, аммо ниҳоятда шарафли юкини фидойилик билан адо этиб келмоқдалар.
💡 Устозларни ўз нури билан атрофни мунаввар этувчи қуёшга ўхшатсак жуда ўринли бўлади. Қуёш тафтидан ҳамма баҳраманд бўлганидек, уларнинг маърифат зиёсидан ҳам бутун жамият манфаат топмоқда.
🕌 Дарҳақиқат, Ислом дини илм ва таълимга чексиз эътибор қаратган. Ўзининг ҳаёти ва фаолияти билан бутун инсониятга намуна бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам энг улуғ муаллим эдилар. Бу ҳақда Муовия ибн Ҳакам Суламий розияллоҳу анҳу шундай деганлар:
“Ота-онам Набий алайҳиссаломга фидо бўлсин! Олдин ҳам, кейин ҳам У Зотдан яхшироқ муаллимни кўрмадим”
Имом Муслим ривояти.
🤲 Ҳурматли ва қадрли устозлар! Барчангизни касб байрамингиз билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Сизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва шарафли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!
✍️ТИИ Матбуот хизмати
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram









