TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.3K subscribers
Post #48638 1.76K
#Янгиликлар

🔺Раҳбарият ва талабалар ўртасида очиқ мулоқот: Долзарб масалалар муҳокама қилинди

🔺Тошкент ислом институти 2-курс талабалари учун “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.

🔺Учрашувда Ўқув ишлари бўйича проректор Ж. Рузиев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Н. Тўрабоев, Ўқув курслари бўлими бошлиғи А. Рашидов ҳамда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими Р. Олтинбоев иштирок этди.

🟦Мулоқот давомида ўқув жараёнига доир бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, Hemis тизими орқали давоматни назорат қилиш, шунингдек, сабабли ёки сабабсиз қолдирилган дарсларни ўз вақтида етказиб олиш тартиблари яна бир бор эслатиб ўтилди. Бу борада дарсларга мунтазам қатнашиш ва таълим сифатини ошириш юзасидан фойдали фикр алмашувлари бўлиб ўтди.

🟦Тадбир сўнгида талабаларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилиб, зарур тавсиялар кўрсатиб ўтилди.


🔺 Бу каби мулоқотлар раҳбарият ва талабалар ўртасидаги ишонч муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

✍️ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
More from @oliymahad
  1. Oct 3, 2026#Видеолавҳа ✨Бугунги билим кечаги алифбодан 🎙Қудратуллоҳ домла Сидиқметов, Тошкент ислом…
  2. Oct 3, 2026#Мақола 🗣ТИЛ УЗУНЛИГИ — ЖАСОРАТ ЭМАС, ОҚИБАТИ ЭНГ ХАВФЛИ ИЛЛАТ 🔺 Тили узунлиги билан мақ…
  3. Oct 3, 2026#кун_ояти "Илм берилганлар у (Қуръон) Роббингдан келган ҳақ эканини билишлари, унга иймон…
  4. Oct 2, 2026#Намоз_вақтлари ⏰ «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) �…
  5. Oct 2, 2026#Янгиликлар #Форум 🔺Халқаро форум доирасида Тошкент ислом институти проректори Махачқалъа…
  6. Oct 2, 2026#Muslim_podcast 📱🗣SHIFO BOʼLUVCHI SАLOVАTLАR QАYSILАR? 🎙Ekspert: Bahodirjon domla Bahro…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →