TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.3K subscribers
Post #48571 1.52K
#Янгиликлар
🔺Раҳбар ва ёшлар мулоқоти: Талабалар ўз саволларига жавоб олдилар

🔺Президентимиз ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ёшлар билан учрашув куни” этиб белгилангани ёшлар билан ишлашнинг мутлақо янги, очиқ ва манзилли тизимини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
🔺 Тошкент ислом институти “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” доирасида институтнинг 3-курс талабалари учун очиқ мулоқот ташкил этилди.

🟦Тадбирнинг асосий мақсади талабаларни қизиқтираётган саволларга бевосита жавоб бериш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини ўрганиш, таълим жараёни ҳамда талабалар ҳаётига оид долзарб масалаларни ҳал этишдан иборат бўлди.
🟦Мулоқотда Илмий ишлар ва фан бўйича маслаҳатчи С.Примов, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ё.Бухарбаев, Ахборот-ресурс маркази мудири А.Кадиров ҳамда Рақамли таълим технологияларини жорий этиш бўлими бошлиғи М.Валиев ва талабалар иштирок этди.
🟦Мулоқот давомида талабалар масъул раҳбарларга ўзларини қизиқтирган бир қатор саволлар билан мурожаат қилди.
🔺 Жумладан, илмий тўгаракларда иштирок этиш, илмий мақолалар тайёрлаш ва нашр эттириш, Ахборот-ресурс марказидаги адабиётлар фонди ҳамда электрон кутубхонадан фойдаланиш имкониятлари, шунингдек, масофавий ва рақамли таълим платформалари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Раҳбарлар ҳар бир саволга батафсил жавоб бериб, талабалар томонидан билдирилган айрим таклифларни келгусида амалга ошириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.


🔺Мазкур очиқ мулоқот раҳбарият ва ёшлар ўртасидаги ишонч ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга, талабаларнинг таълим-тарбия жараёнидаги фаоллигини оширишга хизмат қилди.

➡️ Сайтда ўқиш учун

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
  • 👏 2
More from @oliymahad
  1. Oct 6, 2026#Кун_ояти «Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қар…
  2. Oct 5, 2026#Намоз_вақтлари ⏰ «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) �…
  3. Oct 5, 2026#Янгиликлар 🔺Тошкент ислом институти делегацияси Туркиядаги ҳамкорлар билан алоқаларни му…
  4. Oct 5, 2026#Muslim_podcast 📱🗣RАVZАI SHАRIFDА BU ISHNI BOSHQА АSLO QILMАNG! 🎙Ekspert: Bahodirjon do…
  5. Oct 5, 2026#Янгиликлар 🔺«Биринчи курс мактаби»: Модуль таълим талабалари институт фаолияти билан тан…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →