🔺«Биринчи курс мактаби»: Модуль таълим талабалари институт фаолияти билан танишдилар
🔺 Модуль таълим тизими асосида янги қабул қилинган 1-курс талабалари учун институт бўйлаб танишуви ташкил этилди.
📌 Тадбирдан асосий мақсад: талабаларни даргоҳнинг бой тарихи, замонавий таълим муҳити ва маънавий-маърифий ҳаёти билан яқиндан таништириш ҳамда уларда юксак масъулият туйғусини шакллантиришдан иборат. Жорий йилда институтнинг 55 йиллик юбилейи кенг нишонланиши алоҳида қайд этилди.
👥 Талабаларга Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ё. Бухарбев ҳамда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими А. Аллаберганов ҳамроҳлик қилиб, ўқув жараёни бўйича зарур тушунчалар бердилар.
🔺Танишув давомида талабалар қўйидагилар билан яқиндан танишдилар:
🟦Кафедралар: Ақоид ва фиқҳий фанлар, Ҳадис ва ислом тарихи, Қуръон илмлари, Ижтимоий фанлар ва тиллар кафедралари фаолияти;
🟦Бўлимлар: Илмий-тадқиқот ва Ўқув-услубий бўлимлар имкониятлари;
🟦Ахборот-ресурс маркази: Бой адабиётлар фонди, дарсликлар, электрон ресурслар ҳамда замонавий компьютер хоналари.
✨Институт билан танишув — янги билимлар сари қўйилган илк қадамдир. Зеро, бугунги 1-курс талабалари эртанги куннинг юқори малакали мутахассисларидир!
✍ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram






