🔺Тарих ва келажак уйғунлиги: ТИИда «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди
🔺Тошкент ислом институтига илм даргоҳининг фахрли иккинчи битирувчиларидан бири Велитов Маҳмуд ҳазратлари ташриф буюрдилар.
🔺Маҳмуд домла 1975–1979 йилларда ушбу табаррук даргоҳда таҳсил олган бўлиб, узоқ йиллик танаффусдан сўнг ўзи ўқиган қадрдон таълим муассасасини қайта зиёрат қилдилар.
🔺Зиёрат доирасида Маҳмуд домла Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров қабулида бўлдилар. Самимий кечган суҳбатда институтнинг шонли тарихи ва йиллар давомида эришилган ютуқлари хусусида сўз юритилди.
🔺Москва шаҳридаги таниқли имом ва қози сифатида узоқ йиллар хизмат қилган меҳмон ўзлари таҳсил олган қадрдон даргоҳни катта ҳаяжон билан зиёрат қилиб, устозлари – Шайх Зиёвуддин ибн Эшонбобохон, Шайх Юсуфхон тўра Шокиров, Мухторхон домла Абдуллаев, Абдуғани домла Абдуллаев, Қосимхон домла, Зокиржон домла Исмоилов, Пўлат қори Абдураҳмонов ҳамда Бахший домлаларни ҳурмат ва эҳтиром билан ёдга олдилар.
🔺Шундан сўнг, институт масжидида талабалар билан самимий суҳбат уюштирилди. Ушбу тадбир диний таълим тизимининг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган ўзига хос «Уч авлод учрашуви»га айланди. Унда фахрий битирувчи Маҳмуд домла, институтнинг бугунги устоз-мураббийлари ҳамда илм йўлидаги ёш талабалар иштирок этдилар.
✨ Учрашувда диний таълим тизимининг ўтмиши, бугуни ва келажаги хусусида самимий суҳбатлар қилиниб, ёш талабаларга илм йўлида муҳим ўгитлар берилди.
➡️ Батафсил ўқиш
✍️ Тошкент ислом институти матбуот хизмати
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram






