🔺 Тошкент ислом институтида АҚШнинг “FamilySearch” ташкилоти вакиллари меҳмон бўлди
🔺Тошкент ислом институтига “Ўзархив” агентлиги вакиллари ҳамроҳлигида АҚШнинг “FamilySearch” нодавлат нотижорат ташкилотининг Марказий Европа ва Евросиё бўйича регионал директори Торстен Кукс бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
🔺Меҳмонларни институт ректори У.Ғафуров, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ё.Бухарбоев, Ўқув ишлари бўйича проректор Ж.Рўзиев ҳамда масъул ходимлар кутиб олди. Дастлаб олийгоҳ фаолияти, яратилган шароитлар ҳамда диний таълим тизимидаги ислоҳотлар юзасидан мулоқот ўтказилди.
🤝 Учрашувда муҳокама қилинган асосий масалалар:
🔺“FamilySearch” фаолияти: Ташкилот генеалогик тадқиқотлар олиб бориш, оила тарихи ва шажараларни аниқлаш ҳамда архив маълумотларини ўрганишга ихтисослашган бўлиб, ҳозирда “Ўзархив” агентлиги билан архив ҳужжатларини рақамлаштириш борасида ҳамкорлик қилмоқда.
🔺Қўлёзмалар ва илмий мерос: “FamilySearch”нинг Яқин Шарқ ёзувлари бўйича мутахассиси Жонатан Макколлум Ўзбекистонда қўлёзма китобларни тадқиқ этиш жараёнлари ва институтда бу йўналишда кадрлар тайёрлаш имкониятлари билан қизиқди.
🔺Истиқболдаги ҳамкорлик: Томонлар қўлёзмаларни тадқиқ қилиш ҳамда генеалогик тадқиқотлар ва шажараларни аниқлаш йўналишларида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
🔺 Учрашув сўнггида институтга ташриф буюрган меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.
➡️ Батафсил сайтимизда....
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram









