TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.3K subscribers
Post #48619 955
#Янгиликлар

🔺 Фахрий устоз билан учрашув: сийрат сабоқлари

🔺 Сентябр ойи – Ислом тарихи ва сийрат фани ойлиги доирасида Тошкент ислом институтида таҳсил олаётган талабаларнинг фахрий устозлар билан учрашувларини ташкил этиш, уларнинг бой илмий ва ҳаётий тажрибаларидан баҳраманд бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🔺 Шу муносабат билан институтнинг “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Ю. Абдурахимов, кафедра катта ўқитувчилари О. Ҳошимов ва Р. Махсумхоновлар 2–4-босқич талабалари билан биргаликда Тошкент ислом институтида кўп йиллар давомида самарали меҳнат олиб борган фахрий устоз Салоҳиддин домла Шариповни зиёрат қилиш мақсадида “Ҳазрат Али” масжидига ташриф буюрдилар.

🔺Зиёрат давомида Салоҳиддин домла Шарипов устоз ва талабаларга “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда гўзал ўрнак бор” мавзусида илмий-маърифий суҳбат қилиб бердилар.
🔺Суҳбат давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқлари, юксак инсоний фазилатлари, муомала ва муносабатлардаги ибратли жиҳатлари ҳамда у зотнинг бутун инсоният учун гўзал ўрнак экани ҳақида қимматли фикрлар билдирилди.
🔺Шунингдек, устоз томонидан сийрат илмини чуқур ўрганиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт ва фаолиятларини ёш авлодга тўғри ва мукаммал етказиш, ўрганилган илмни амалда намоён этишнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди. Устоз талабаларга илм олишда собитқадам бўлиш, устозларни қадрлаш, олган билимларини ҳаётда қўллаш ҳамда келгусида жамиятга манфаатли инсон бўлиб етишишлари юзасидан самимий насиҳат ва тавсиялар бердилар.
🔺Учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, устознинг кўп йиллик илмий-педагогик фаолияти ва ҳаётий тажрибаларидан баҳраманд бўлдилар.


🟦Бундай зиёратлар ёш авлодни илмга, маърифатга ва устозларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, шунингдек, устоз-шогирд анъаналарини давом эттиришда муҳим аҳамият касб этади.

✍️“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
  • 👍 5
  • 🔥 4
  • 👏 2
More from @oliymahad
  1. Sep 25, 2026#raddiya #dolzarb_savol_javob 🎞 HIJRATNI TANLAGANLAR HAQ YO'LDAMI? 🎙 Alisher domla Naimo…
  2. Sep 25, 2026#Янгиликлар 🎓Дуал таълим: Назарий билим ва амалий кўникмалар уйғунлиги 🇺🇿 Мамлакатимизд…
  3. Sep 25, 2026#xabar #muftiy 📚ВАҚТИНИ ИЛМ-МАЪРИФАТГА САРФЛАГАН КИШИ ЮКСАК ДАРАЖАЛАРГА ЭРИШАДИ 📍 Бугун,…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →