200 килолик қирол ва жуда қимматга тушган масхарабоз⠀
Бундан роппа-роса 20 йил олдин, 2006 йил 10 сентябрда Тонга қироли Тауфаахау Тупоу IV (Тупоймас) 88 ёшида вафот этган. У Тинч океанидаги шу ороллар давлатини 1965 йилдан бери бошқариб келган одам эди. Биографиясида регби ҳам, диета ҳам, хусусий республика ҳам, миллионларни йўқотган сарой масхарабози ҳам бор.
⠀
Тупоу Сидней университетида гуманитар фанлар ва ҳуқуқ бўйича диплом олган. Университетни битирган биринчи тонгалик ҳисобланади. Кейин таълим вазири, бош вазир ва ниҳоят қирол бўлган. Унинг ҳукмронлигида мамлакатда таълим, авиация ва замонавий алоқа
ривожланган. Ёшлигида регби ўйнаган, лангарчўп билан сакраган, сёрфинг қилган. Гитара билан бирга балалайка чалишни ҳам
билган.⠀
Кейин вазни 200 килодан ошиб кетган. 1976 йилда 209,5 кило бўлиб, Гиннесс рекордларига дунёдаги энг оғир монарх сифатида кирган. Лекин кейин овқатланишини ўзгартириб, жисмоний фаолликка қайтган. 1997 йилги маълумотда вазни 130 килога тушгани
қайд этилган. Қарийб 80 кило фарқ.
Қирол бўлсанг ҳам, калорияларни фармон билан бекор қилиб бўлмайди.⠀
Лекин менга унинг Минерва билан бўлган воқеаси қизиқроқ. 1970-йиллар бошида америкалик миллионер Майкл Оливер ва шериклари Тинч океанида ўз давлатини қурмоқчи бўлади. Маржон рифларига қум ташиб, қуруқлик ҳосил қилишади. 1972 йил январида эса Минерва Республикаси мустақиллигини эълон қилишади.
⠀
Булар либертариан ғоялар тарафдорлари эди. Солиқ бўлмайди, субсидия бўлмайди, давлат иқтисодиётга аралашмайди. Одамлар бизнес қилади, савдо қилади, туризмни ривожлантиради. Ўз байроғи, президенти, ҳатто пул бирлиги ҳам бор. Прикинь, солиқ системаси ёқмаса, бошқа мамлакатга кўчиш ўрнига ўзингга мамлакат қуриб оласан.
⠀
Тупоуга эса бу проект ёқмайди. Тонга ушбу рифларга ҳудудий даъво қилади, минтақадаги қўшни давлатларнинг қўлловини олади. Июнда у ерга Тонга экспедицияси бориб, қироллик байроғини кўтаради. Минерва лойиҳаси шу тариқа
барбод бўлади. ⠀
Қиролнинг энг қимматга тушган таниши эса америкалик Жесси Богданофф бўлган. Асосий касби молиявий маслаҳатчи. Лекин Тупоу уни расман сарой масхарабози ҳам қилиб тайинлаган. Ҳа, бир одам ҳам инвестиция бўйича маслаҳат беради, ҳам сарой шути ҳисобланади. Молия бўлими билан кўнгилочар бўлимни бирлаштириб юборишган. (впрочем ничего удивительного)
⠀
Тонга хорижликларга, жумладан Гонконг аҳолисига паспорт сотишдан миллионлаб доллар соққа тўплаган эди. Шу маблағлар махсус фондда сақланган. Богданофф қатнашган инвестиция схемасидан кейин фонднинг маблағи йўқолади. AFP хабарида бу сумма давлатнинг бир йиллик даромадининг ярмидан ҳам кўп бўлгани
айтилган. Бу энди саройдаги ҳазилмас, бутун мамлакатнинг пули.
⠀
Жанжал ортидан икки вазир истеъфога чиққан. Тонга Богданофф ва бошқа иштирокчиларни судга берган. 2004 йилда томонлар суддан ташқари келишувга эришган, жавобгарлар айбни тан олмаган. Қайтаришга келишилган маблағ эса йўқотилган пулнинг кичик бир қисми бўлган, холос.
⠀
Тупоунинг ҳаёти шунақа қарама-қаршиликларга тўла. Мамлакатга мактаб, самолёт, замонавий алоқа кераклигини тушунган. Лекин сиёсий назорат ва матбуот эркинлиги масаласида анча консерватив бўлиб қолган. Билимли, китобхон, қизиқишлари кўп одам бўлиш билан давлат пулини тўғри бошқариш ўртасида автоматик боғлиқлик йўқ экан.
⠀
Қирол нотўғри маслаҳатчи танласа, хисоб бутун мамлакатга келади.
⠀
🌟
@nurbekalimov