⚡️Тадбиркорлар учун яна бир муҳим енгиллик
🌃 Энди тадбиркор фойдаланаётган бино ёки жой бўйича ижара ёки текин фойдаланиш шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилмаган бўлса, бу ҳолатнинг ўзи ушбу жойдаги товарларни «мавжуд эмас» деб баҳолаш учун асос бўлмайди.
Амалда эса бундай вазият тадбиркор учун қўшимча солиқ ва жарима ҳисобланишига олиб келиши мумкин эди.
Масалан, омборда 100 млн сўмлик товар мавжуд. Бироқ ижара шартномаси солиқ ҳисобида акс этмагани сабабли, ушбу товарлар «мавжуд эмас» деб баҳоланиши ва натижада тадбиркорга қўшимча мажбуриятлар юзага келиши мумкин.
📌 ПФ–175-сонли Фармон билан бундай ёндашувни бекор қилишга қаратилган қонунчилик ўзгаришларини киритиш белгиланди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Post #24081
3.66K
- 👍 8
- ❤ 3
- 🔥 1
- 👏 1