Ҳа, энди мумкин.
📃Президентнинг ПФ–175-сонли фармонига кўра, товар ва хизматлар учун нақд шаклда амалга ошириладиган ҳисоб-китобларнинг энг юқори миқдори БҲМнинг 400 баравари этиб белгиланмоқда.
✅ 2026 йил 1 сентябрдан БҲМ — 440 минг сўм. Шунга кўра, нақд тўловнинг максимал миқдори 176 млн сўмга тенг бўлади.
Бунга қадар эса нақд ҳисоб-китоблар учун 25 млн сўмлик лимит қўлланиб келган. Янги тартиб билан ушбу чегара 7 баравардан зиёдга оширилмоқда.
Бунда тўлови фақат нақд пулсиз шаклда амалга оширилиши белгиланган товар ва хизматлар бундан мустасно бўлиб қолади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube