#ТАЪЗИЯ
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
«Минор» жоме масжиди имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларидаги «Mehrob.uz» ижодий жамоаси Тошкент шаҳри Чилонзор тумани «Бўта бува» жоме масжиди имом-хатиби Сирожиддин домла Худойқуловга опаси Сафаргул Маъмур қизининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳума онахоннинг қилган барча яхшиликларини қабул айлаб, саҳву хатоларини ўчирсин. Қабрларини жаннат боғларидан қилиб, Ўз раҳматига олсин ва иймонларини ҳамроҳ этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло мусибатга учраган хонадон вакилларига, аҳли байти ва яқинларига гўзал сабр ва матонат берсин.
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз».
@mehrob_uz
Post #63073
21.2K

- 😢 150
- ❤ 85
- 👍 26
- 🕊 7
- 🔥 3
- 😱 1