#Дуо
Дунё ва охират шармандалигидан паноҳ
Бу замондаги энг улуғ дуолардан бири – шармандалик ва хорликдан паноҳ сўрашдир.
1. Дунёдаги шармандаликдан паноҳ сўраш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилар эдилар:
اللَّهُمَّ أَحْسِنْ عَاقِبَتَنَا فِي الْأُمُورِ كُلِّهَا، وَأَجِرْنَا مِنْ خِزْيِ الدُّنْيَا وَعَذَابِ الْآخِرَةِ
Дуонинг ўқилиши: Аллоҳумма аҳсин оқибатана фил-умури куллиҳа, ва ажирна мин хизйид-дунё ва азабил-охира.
Маъноси: «Эй Аллоҳ! Барча ишларимиз оқибатини гўзал қилгин ва бизни дунёдаги шармандаликдан ҳамда охират азобидан асрагин!»
Манба: Имом Аҳмад «Муснад»да (17628), Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»ида (949-ҳадисдан кейин) Буср ибн Абу Арто розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
2. Охиратдаги шармандаликдан паноҳ сўраш
Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломнинг дуоларини баён қилиб, шундай дейди:
﴿وَلَا تُخْزِنِي يَوْمَ يُبْعَثُونَ ٨٧ يَوْمَ لَا يَنْفَعُ مَالٌ وَلَا بَنُونَ ٨٨ إِلَّا مَنْ أَتَى اللَّهَ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ ٨٩﴾
Ўқилиши: Ва ла тухзини явма юбъасун. Явма ла янфаъу малув ва ла банун. Илла ман аталлоҳа биқалбин салим.
Маъноси: «Мени (инсонлар) қайта тирилтириладиган кунда шарманда қилмагин! У кунда мол-дунё ҳам, болалар ҳам фойда бермас. Магар Аллоҳ ҳузурига пок қалб билан келган кишигина (фойда топур)».
(Шуъаро сураси, 87–89-оятлар.)
«Хизй» – шармандалик ва хорлик маъносини англатади. Баъзан ҳалокатга ёки оғир мусибатга гирифтор бўлиш маъносида ҳам келади.
Аллоҳ таолодан дунё ва охират шармандалигидан омонда бўлишни, офият ва саломатликни сўраймиз.
@mehrob_uz
Post #63069
35.4K

- ❤ 218
- 👍 41
- 🔥 12
- 😢 8
- 🕊 6
- 👏 2
- 🤩 2