#савол_жавоб
Озор берувчи жонзотларни ёқиш жоизми? ❓
Савол: Асаларига зарар келтирадиган майда жонзотларни дори ёки махсус воситалар билан йўқотиб бўлмаяпти. Шунинг учун биз асалари қутиларини оловда куйдирамиз, токи зараркунандалар мутлақ даф бўлсин деб. Шу ишимиз жоизми?
📨
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Озор берувчи жонзотларни оловда ёқиш, куйдириш жоиз эмас, макруҳдир.
Аммо бундан бошқа усуллар кор қилмаса, куйдириш билан уларни бартараф қилиш жоиз бўлади. “Дуррул-мухтор”да қуйидагича келтирилган:
لَکِنَّ جَوَازَ التَّحْرِیقِ وَالْتَّفْرِیقِ مُقَیَّدٌ کَمَا فِ شَّرْحِ السِّیر بَِا إِذَا لَْ یَتَمَکَّنُوا مِنَ الظَّفَرِ بِِمْ
بِدُونِ ذَلِكَ بِلَ مَشَقَّةٍ عَظِیمَةٍ فَإِنْ تََکَّنُوا فَلَ یَُوزُ کَمَا في الدُّرِّ الْمُخْتَارِ
“... Лекин жонзотларни ёқиш ва куйдириш жоизлиги “Шарҳус сияр”да келганидек, жиддий бир машаққатсиз бошқа имкон топа олмаган ҳолатларга тегишлидир. Агар ундан бошқа усул билан бартараф қилиш имкони бўлса, куйдириш
жоиз эмас”. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан@mehrob_uz