#савол_жавоб
Қуръонни мустақил ўргансам бўладими?
❓Савол: Мен араб ҳарфларини биламан. Қуръони каримни мустақил ӯргансам бӯладими? Ёки устоз керакми?
📨 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Араб ҳарфларини билишнинг ўзи Қуръонни мустақил ўқишга кифоя қилмайди. Қуръони карим бирор устозга ўқиб бериш орқали ўқилади. Устоз ундаги хатоларни айтиб беради. Имом Суютий: “Қуръонни устоз қўлида ўқишга барча даврларда амал қилиниб келинади”, деган. Шунинг учун ҳозирги кунимизда алҳамдулиллаҳ, жойларда Қуръон курслари ташкил этилган. Мана шу ўқув муассасаларига аъзо бўлиб, устозларда ўқиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан
@mehrob_uz
Post #63071
34.8K
- ❤ 171
- 👍 83
- 🕊 7
- 👏 6
- 🔥 4
- 😢 2
- 🤩 1