Нега бизда унақа?
“Epam” компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Ренат Ахтямовга шундай савол бердим. “Белорусия ва Украина ҳам, Ўзбекистон ҳам совет таъсиридаги давлатлар бўлган, деярли бир хил вақтда мустақил бўлганмиз, аммо Белорусия, Украина охирги йилларда IT соҳасида етук мутахассисларни етказиб берувчи фабрикага айланди, биз эса анча ортда қолдик, бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?”
Жавоб:
Бунга бир нечта омиллар сабаб бўлди, биз Ўзбекистон бозорига кириб келишдан олдин бозорни жуда синчковлик билан таҳлил қилдик ва таҳлил натижалари жуда катта рискларни инобатга олиб ҳатто бозорга кирмасликни ҳам ўйлаганмиз.
1. Мактаблардаги таълим сифати жуда ҳам қолоқ бўлиб қолган, йиллар давомида ўқитувчиларга муносабат жуда қупол равишда бузилган, улар асосан пахта даласидан бери келмаган, максимум ҳар қандай бўйруқни сўзсиз бажарувчи шахсларга айланиб қолишган. Бу эса ўз навбатида таълим сифатини тушуриб юборган. IT соҳасида эса фундаментал билимлар муҳим ҳисобланади.
2. Мактаб дастурларига разм солсангиз, уларда асосан ёдлаш, ёдлаб айтиб бериш ва
баҳо олишга асосланган, лекин IT соҳасида ёдлаш эмас, мантиқ жуда зўр ишлаши керак, сиз IT маҳсулот яратганда асосан жамиятдаги қайсидир муаммони ҳал қиласиз, муаммони ҳал қилиш эса сиздан ёдлашни эмас, унга энг оптимал ечимни мантиқан топиш муҳим.
3. Ўқувчилар математикани яхши билишади, лекин мактаб дарсликларинт математикани қўллашни ўргатмайди, масалан, сиз синус, косинус деган тушунчаларни биласиз, аммо уларни қаерда қўллашни билмайсиз, бу худдики, сузиш ҳақида бир дунё китоб ўқигансиз, сузишнинг фойдалари, усуллари ҳақида тўлиқ биласиз, аммо ўзингиз бирор марта сузиб кўрмагансиз.
4. Белорусия ва Украина ўша совет давридаги таълим тизимини сақлаб қола олди, ҳатто уни қайсидир маънода мукаммаллаштириб борди, ўқитувчиларга навбат билан уйлар берилди, худди совет давридагидай, ундан ташқари ўқитувчининг мақоми юқори ушлаб турилди, тўғри, ўқитувчининг ойлиги Ўзбекистондагидан жуда катта фарқ қилмайди, аммо уларга жуда кўп ижтимоий имтиёзлар берилди.
5. Сизларда бир таълим дастуридан бошқасига сакраш ҳолатини жуда кўп сездик, бундан ташқари қайсидир мактабларда таълим дастурлари оддий мактаблардан тубдан фарқ қилади, масалан, президент мактабларидаги дарсликлар, таълим дастурлари, ўқитувчилар оддий мактабдан жуда катта фарқ қилади, лекин Украина ва Белорусияда ҳамма учун бир таълим дастури. IT соҳа регионал ёки локал ривожлана олмайди.
Мен кузатган сабаблар шулар деб ўйлайман, балки бошқалари ҳам бордир.
———
P.S. Тўғрисини айтсам, жим эшитиб ўтиришдан бошқа йўлим қолмади. 🤌 ўтирдим.
@bektoshkhatamov
Post #357
624
Forwarded from Bektosh Khatamov
- 👍 3