School in the Clouds — Ҳиндистон тажрибаси ва нега бу Ўзбекистонга ҳам керак
Ҳиндистонда бир пайтлар жуда қизиқ таълим тажрибаси қилинган — School in the Clouds. Бу ғоянинг моҳияти оддий: агар болага компьютер, интернет ва эркин муҳит берсанг, у ўқитувчисиз ҳам ўргана олади. Бу концепция ҳақида яқинда “Лидер мактаби” асосчиси Феруза опа билан гаплашганимда билдим.
Бу тажриба муаллифи — Сугата Митра. У кам таъминланган ҳудудларда болалар олдига компьютер қўйиб, ҳеч қандай дарс ва дастурсиз қолдирган. Фақат битта шарт бўлган: болаларга аралашмаслик.
Натижа кутилмаган даражада яхши чиққан. Болалар ўзлари:
— ахборот қидиришни,
— ўқиб тушунишни,
— инглиз тилини,
— бир-бирига ўргатишни
ўрганишган.
Яъни таълим мажбурият орқали эмас, қизиқиш орқали ишлаган.
Бу тажриба Ҳиндистонда бошланган бўлса-да, унинг ғояси бизга ҳам жуда яқин. Чунки Ўзбекистонда ҳали ҳам таълимнинг асосий қисми ёдлашга қурилган. Хато қилишдан қўрқиш бор, мустақил фикрлаш кам қўллаб-қувватланади.
AI даврида эса энг муҳим кўникма — маълумотни ёдлаш эмас, ўрганишни ўрганиш. Савол қўя олиш, мустақил изланиш, жамоада ўрганиш.
School in the Clouds шуни кўрсатадики, болага ишонч билдирилса ва тўғри муҳит яратилса, у кутилгандан анча кўпроқ нарсага қодир.
Балким, Ўзбекистонда ҳам келажак мактаблари айнан шундай — очиқ, эркин ва қизиқишга асосланган бўлиши керакдир.
@paiziev24
Post #379
483
Forwarded from Paiziev24
- 🔥 2