Кутманг.
Биласизми камбағаллик, ночорлик, қашшоқлик, етар-етмасликнинг асосий сабаби нимада?
Коррупционер амалдорлардами? Ёки адолатсиз қонунлардами? Ёки монополларга хизмат қиладиган иқтисодиётдами? Ҳа, шубҳасиз булар ҳам сабаблар ҳисобланади, шубҳасиз булар ҳам жиддий омиллар ҳисобланади.
Лекин булардан ҳам муҳимроқ омил бор, бу боқимандалик, ҳа, оммавий боқимандаликка учраган халққа ўхшаймиз. Давлат менга уни қилиб бериши керак, давлат менга буни қилиб бериши керак, палончибой маҳаллада номи чиққан палончиқулга ёрдам қилсин, ойига бир-икки сўм бериб турса, камбағаллашиб қолмайди, палончи дўстимдан қарз олувдим, бермасам ҳам бўлади, ўлиб қолмайди, шу пулга қараб қолмаган-ку.
Мана шунақа гаплар катталаримизнинг онгида ҳам мустаҳкам ўрнашиб қолган, улардан кейинги авлод вакилларига ўтиб кетаверади. Ишонинг, бойлик формуласи унақа ишламайди, камбағаллик боқимандалик деган ботқоққа тушиб бўлгач ундан чиқиб кета олмайди, ёрдам олишга ўрганиб қолган камбағал одам яна ва яна кимлардир унга ёрдам беришга мажбурдек ҳис этади.
Агар ҳалиги ўрганиб қолган ёрдам келмай қолса, дарҳол ўзини йўқотиб қўяди. Бойлик формуласида асосий элемент бу сизнинг ўзингиз, аввало сиз ва сизнинг фикрларингиз муҳим, ўзингизнинг устингизда ишламас экансиз, бой бўлиш шунчаки сизга бир орзу бўлиб қолаверади.
Кутманг. Ҳаракатни бугун бошланг. Ўзингиздан бошқа инсон сизга ёрдам бермайди ва бера олмайди ҳам.
@bektoshkhatamov
Post #355
786
Forwarded from Bektosh Khatamov
- 😁 1