Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабари
Жорий йилнинг 10 август куни Татаристон Республикасининг Нижнекамск шаҳрида жойлашган қатор объектларга учувчисиз учиш аппаратлари орқали ҳужум содир этилган.
Татаристон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, 39 киши турли даражада жароҳат олган.
Мазкур мудҳиш воқеа оқибатида, афсуски, Ўзбекистон Республикасининг 7 нафар фуқароси (А.Д.К., У.С.А., Б.О.М., А.Р.Э., Х.Д.Р., Х.Ф.Ф. ва И.Д.Ф.) ҳалок бўлган.
Бош консулхона ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Ҳозирда мазкур ҳолат Бош консулхона томонидан назоратга олинган. Ҳодисага аниқлик киритиш мақсадида маҳаллий масъул ваколатли идоралар ва тергов органлари билан зарур алоқалар ўрнатилган.
Вафот этган фуқароларнинг жасадларини суд-тиббий экспертиза ва зарур расмий жараёнлар якунланганидан сўнг Ватанга қайтариш бўйича тегишли ишлар амалга оширилишини маълум қиламиз.
Post #283
8.56K
- 💔 105
- 🙏 23
- 🕊 23
- ❤ 12
- ⚡ 1