Post #332
98
Forwarded from Mehrob.uz

#Муваффақият
Эй йигит, келажагингни қуришда мақсадингни аниқ белгилаб ол!
Бир миллиард доллардан ортиқ бойликка эга бўлган тадбиркор шундай дейди:
«Агар маймунлар олдига пул ва банан қўйилса, улар бананни танлайди. Чунки улар пулга янада кўпроқ банан сотиб олиш мумкинлигини билмайдилар.
Агар худди шу ишни кўпчилик одамлар билан қилиб, уларга бирор лойиҳа билан муайян ишдаги ойлик маошдан бирини танлаш имкони берилса, аксарият ойлик маошни танлайди. Чунки улар лойиҳалар ойлик маошдан кўра кўпроқ даромад келтириши ва ҳаётни бутунлай ўзгартириши мумкинлигини билмайдилар.
Одамларни камбағалликда ушлаб турадиган сабаблардан бири – улар ўз лойиҳалари орқали пайдо бўладиган имкониятларни кўра олишга ўрганмаганидир. Хўш, нима учун шундай?
Чунки улар мактаб ва олийгоҳда ўқишдан бошлаб, ҳаётининг барча босқичларида фақат ойлик маош олиб ишлаш учун таълим олишади. Улар ўзлари учун ишлаш ўрнига, бошқалар учун меҳнат қилишга мослашиб қолишади.
Албатта, ойлик маош инсонни камбағалликдан асраши мумкин. Аммо ушбу қарашга кўра, у бой бўлиш имкониятини ҳам чеклаши мумкин.
Ҳаётимда эрталаб соат 8:00 дан 15:00 гача бировнинг қўлида ишлаб бой бўлиб кетган бирор кишини кўрмадим, агар у коррупция ёки ҳаром йўлга аралашмаган бўлса».
Доктор Абдуссамеъ АНИС
@mehrob_uz

- 👍 3
- 🔥 1