TGViewer
Islom.uz Islom.uz @islomuz · 123K subscribers
Post #41639 8.13K
«Hilol-nashr» нашриёти халқаро саммитда

Истанбулдаги Сабоҳиддин Заим университетида Халқаро исломий китоб ноширлари уюшмаси Бош ассамблеясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда исломий китоблар нашри бўйича халқаро саммит ҳам ўтказилмоқда. Бу анжуманга «Hilol-nashr» нашриёти ҳам таклиф этилган.

Халқаро исломий китоб ноширлари уюшмасининг Бош ассамблеясида 72 дан ортиқ давлатдан 240 дан зиёд аъзо иштирок этмоқда.

Халқаро саммит 27 сентябргача давом этади.

Халқаро исломий китоб ноширлари уюшмаси (International Union of Islamic Book Publishers ёки IUIBP) бутун дунё бўйлаб диний адабиёт нашр этувчи профессионалларни бирлаштирадиган халқаро тармоқдир.

Уюшманинг асосий мақсади ва вазифалари жаҳон миқёсида исломий китоб нашриёти соҳасини ривожлантириш, нашриётлар ўртасида муаллифлик ҳуқуқлари ва таржима бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш, маданий алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.

Уюшманинг асосий иш фаолияти ва халқаро анжуманлари Туркиянинг пойтахти Истанбулда ўтказилади.
Бугунги кунда уюшмага дунёнинг 72 дан ортиқ давлатидан 240 дан зиёд нашриёт, жумладан, «Hilol-nashr» нашриёти ҳам аъзо бўлган.

Халқаро исломий китоб ноширлари уюшмаси вакили доктор Муҳаммад Ағиракча Тошкентга келганида юртимиздаги ижодкор ва ноширларни халқаро лойиҳаларга жалб қилиш мақсадида юртимиздаги етакчи диний-маърифий нашриётлар, хусусан, «Hilol-nashr» нашриёти вакиллари билан ҳам учрашиб, музокаралар ўтказган эди.

🕋 @islomuz
  • 👍 39
  • 🎉 6
  • 🤩 6
  • 🔥 4
  • 😍 1
  • 🏆 1
More from @islomuz
  1. Sep 26, 2026Qur'on - ilohiy kitob Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq 🕋 @islomuz
  2. Sep 26, 2026#Суннат_ва_замонавий_илм Табиатдаги илоҳий санъат ва мувозанат Жонсиз моддалардаги мўъжиза…
  3. Sep 25, 2026#Уламолар Алий ибн Шужоъ — устозга муносиб издош Тўлиқ исми ва таваллуди Алий ибн Шужоъ иб…
  4. Sep 25, 2026Қарши шаҳрида янги масжид қад ростламоқда Юртимизда барча соҳалар қатори диний-маърифий йў…
  5. Sep 25, 2026#Ҳаж Холид ибн Валид масжиди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фатҳ куни Холид ибн Вал…
  6. Sep 25, 2026Live stream finished (6 days)
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →