Қарши шаҳрида янги масжид қад ростламоқда
Юртимизда барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишда ҳам кенг кўламли ислоҳотлар, хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, масжид ва мадрасалар, муқаддас қадамжолар обод этилиб, янгилари барпо этилмоқда. Бу эзгу ишлар халқимизнинг маънавий ҳаётини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Ана шундай хайрли ишлардан бири Қарши шаҳрида жойлашган «Қум қишлоқ» жомеъ масжиди янги қиёфада қайтадан қурилмоқда. 2026 йил 22 сентябрь куни ушбу хайрли қурилиш ишларига старт берилиб, бинонинг биринчи ғишти қўйилди.
Маросимда иштирок этган нуронийлар ва фахрийлар юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ҳамда мазкур масжиднинг эл-юртга манфаатли маърифат маскан бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб, хайрли дуолар қилишди. Аллоҳ таоло ушбу савобли ишларни баракали қилиб, янги масжиднинг тез фурсатда халқимиз хизматига топширилишини насиб этсин.
🕋 @islomuz
Post #41628
9.35K









- 👍 83
- 😍 9
- ⚡ 6
- 🔥 4
- 🕊 3
- 🐳 1