#Суннат_ва_замонавий_илм
Табиатдаги илоҳий санъат ва мувозанат
Жонсиз моддалардаги мўъжизакор мантиқ кимнинг ижоди?
Қонунларни кўриб, таъсирларини сезиб туриб, бу қонунларни ўрнатган Зотни инкор этиш ақлсизлик эмасми?
Ҳаётим давомида жуда кўп мамлакатларни кездим. Кўрдимки, ер юзидаги барча инсонларнинг диний эътиқодга эҳтиёжи бор экан. Динни инкор қиладиган, қабул этмайдиган миллатни кўрмадим. Динсизлик ва худосизликни даъво қилганларни жуда кам кўрдим.
Эътиқодлиларнинг кўплиги олдида эътиқодсизлар йўқ даражада оз экан. Динлар турли кўринишда бўлса-да, динга ва Худога боғлиқлик ҳамма жойда бир хил. Узоқ Шарқ, Япония, Ҳиндистонда кучли диндорлик бор экан. Биз энг либерал (ҳур) деб билган Америкада ҳам шундай. Ҳатто улар динларида жуда мутаассиб ҳам экан. Буларнинг бари шуни кўрсатадики, инсон диний ҳисга ва ишончга муҳтож. Ўзимча ўйлайман, миллиардлаб инсонлар қалбига бу муштарак ҳис қаердан келади? Албатта, яратилишдан мавжуд бу ҳис Яратувчи Зот инсонларга бахш этган олий туйғудир. Агар бу ҳис яратилишдан бўлмай, кейин ўрганиб, касб қилиб топилган бўлса, шунчалик кўп одамда бўлармиди? Шунчалик кенг ёйилар ва қабул қилинармиди?
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 30 декабр03-07/8108-сонли хулосаси
🕋 @islomuz
Post #41638
7.22K

- 👍 41
- 💯 6
- ⚡ 3
- 🥰 3