#Ҳаж
Холид ибн Валид масжиди
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фатҳ куни Холид ибн Валидга Макканинг пастки қисмидан кириб, энг паст уйлар олдига байроқ ўрнатишни буюрдилар. Бошқа ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Лийт томондан, яъни Макканинг пастки қисмидаги Жарвал томондан киришни буюрганларида Холид розияллоҳу анҳу бу буйруқни бажардилар. Демак, байроқ ўрнатилган ўринга масжид қурилган. Бу кўчанинг номи Холид ибн Валиддир. Бу масжид ва унинг минораси ҳижрий 1377, милодий 1957 йили қайта қурилган.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-сонли хулосаси
🕋 @islomuz
Post #41627
9.51K

- 👍 61
- 🔥 11
- 😍 4
- 😢 1