#бурчакдамаълумот
Халқаро Валюта Жамғармаси (International Monetary Fund, IMF) — халқаро ташкилот бўлиб, макроиқтисодий сиёсат ва бутунжаҳон молиявий тизимини назорат қилиш билан шуғулланади. Унинг мақсадларига халқаро валюта курсларини барқарорлаштириш, иқтисодий қоидаларни либераллаштириш шартлари асосида аъзо мамлакатларга қарз, молиявий ёрдам бериш киради.
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) БМТнинг ихтисослашган муассасасидир. ХВЖ 1944 йилда Қўшма Штатларда ўтказилган Бреттон Вудс халқаро молия конгрессида Жаҳон банки билан бир вақтда таъсис этилган. Ҳозирда жамғармага 191 давлат аъзо. Штаб-квартираси Вашингтон шаҳрида жойлашган бўлиб, айни пайтда унга Кристалина Георгиева раҳбарлик қилмоқда.
🔥 @burchakostida
Post #1971
244
Forwarded from 23.5° бурчак остида
