🇺🇸🇮🇷АҚШ Теҳрон мустақил равишда уран бойитишдан воз кечса, Эронга хориждан ядровий ёқилғи етказиб беришга тайёрлигини билдирди, — деди АҚШ энергетика вазири Крис Райт Bloomberg агентлигига.
⚫️Америкалик амалдорнинг сўзларига кўра, бундай схема Эронга халқаро ҳамкорликка тўлақонли қайтиш ва аҳолининг фаровонлигини яхшилаш имконини берган бўлар эди. Райт Вашингтон Эрон ядровий дастури бўйича дипломатик ечимни афзал кўришини, аммо келишувга эришиб бўлмаса, ҳарбий ҳаракатларга мурожаат қилишга тайёрлигини таъкидлади.
⚫️Аввалроқ, март ойида АҚШ президентининг махсус вакили Стив Виткофф эҳтимолий ҳарбий операциядан олдин Вашингтон Теҳронга ўн йил давомида уран бойитишдан воз кечиш эвазига фуқаролик ядровий энергетикаси учун ёқилғини бепул етказиб беришни таклиф қилганини маълум қилган эди.
⚫️Теҳрон ядровий қурол яратишга интилаётгани ҳақидаги даъволарни бир неча бор рад этиб, ўзининг ядровий дастури мутлақо тинч мақсадларга эга эканини таъкидлаб келган.
#АҚШ #Эрон #ЯдровийДастур #Дипломатия
Манба - https://t.me/infodefITALY (Итаилиан тилидаги каналимиз, эслатамиз сиз ҳам InfoDefense лоиҳаси кўнгилисига айланишингиз мумкин)
⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseOʻzbek














