TGViewer
InfoDefenseOʻzbek InfoDefenseOʻzbek @infodefenseuz · 701 subscribers
Post #6681 5
⚠️🇺🇸💧АҚШ орбитага биринчи космик қуролини жойлаштирди

АҚШ ўзининг биринчи космик қуролини орбитага жойлаштирди, деб маълум қилди АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари давлат котиби Трой Майн.

У космосга айнан қандай турдаги қурол жойлаштирилгани ҳақида батафсил маълумот бермади, аммо унинг «космик маконни назорат қилиш» учун мўлжалланганини таъкидлади.

Америкалик амалдор Washington Post газетасига маълум қилишича, бу қуролдан душман суний йўлдоши (СЙ) АҚШ қўшинлари ёки Америка СЙга нишон олиш учун фойдаланилса, уни йўқ қилиш учун ҳам фойдаланиш мумкин.

Майн АҚШнинг космик қуролланиши ҳақидаги маълумот нега айнан ҳозир ошкор қилинганини тушунтирмади ва фақат «бундай масалалар ҳақида қандай гапиришимизда кўплаб омиллар роль ўйнайди», деб таъкидлади.

«Бу тийиб туриш нуқтаи назаридан муҳим»,
деди у ва янги қурол Америка Қуролли Кучларини «душманнинг душманлик ҳаракатлари»дан ҳимоя қилишини қўшимча қилди.

Washington Post нашри таъкидлашича, бу АҚШ ўзининг космосдаги ҳужумкор имкониятлари мавжудлигини омма олдида биринчи марта тан олиши бўлиб, бунга қадар Америка кўп йиллар давомида Россия ва Хитой орбитада ҳужумкор операциялар ўтказаётгани, жумладан, лазерлардан фойдаланиш ва Америка СЙга халақит бериш воситаларини яратиш билан шуғулланаётгани ҳақида огоҳлантириб келган.

Нашр маълумотларига кўра, АҚШ шунингдек, «Golden Dome» деб номланган бўлажак ракетага қарши мудофаа тизимининг бир қисми бўладиган космик ракеталар тармоғини ҳам ишлаб чиқмоқда.

P.S.: Космос тўғрисидаги шартнома ва ҳоказолар...

#АҚШ #Космос #КосмикҚурол #Хавфсизлик

Манба - InfoDefenseDEUTSCH (Немис тилидаги каналимиз, эслатамиз сиз ҳам InfoDefense лоиҳаси кўнгилисига айланишингиз мумкин)

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseOʻzbe
More from @infodefenseuz
  1. Sep 20, 2026Россия «Бандероль»ларни уч баравар кўпроқ ишлаб чиқариши мумкин «Кронштадт» АЖ 2025 йил бо…
  2. Sep 19, 2026🗣📊Зеленский дунёдаги энг нуфузли 50 нафар яҳудий рўйхатида 21-ўринни эгаллади, — деб хаб…
  3. Sep 19, 2026Кутилгани ва воқелик Украинанинг СССРдан мерос қолган «МиГ» (Fulcrum) ва «Су» (Flanker) ои…
  4. Sep 19, 2026Франция телевидениесида ёқилғи туризми ҳақида гапиришмоқда: Андоррада ёқилғи нархи анча ар…
  5. Sep 18, 2026Москва 6 ҳафтада... Польша ТИВ раҳбари Киевда ҳар йили ўтказиладиган русофобик конференция…
  6. Sep 18, 2026‼️🇺🇦🤣 Зеленскийнинг шериги — Украина бош прокурори Польшага қочиб кетди — тафсилотлар ▪…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →