TGViewer
Channel Public Channel
InfoDefenseOʻzbek

InfoDefenseOʻzbek

@infodefenseuz

Subscribers
701
Photos
4K
Videos
1.7K
Links
4.4K

Showing posts older than #6663 · Back to latest

Older Posts 11 shown
Post #6662 8
🇺🇦 Урсула фон дер Ляйен Украинага ЕИ яна 6,1 миллиард евро ажратаётганини эълон қилди.

Бу пулга Киев, жумладан, "Patriot" тутувчи ракеталарини сотиб олиши мумкин.

Аммо сотиб оладиган нарса ЙЎҚ 😄

The New York Times ёзишича, АҚШ ҳарбий раҳбарлари вице-президент Вэнс билан ёпиқ суҳбатларда Эрон билан уруш фонида ўқ-дориларнинг жиддий қисқаргани ҳақида хабар бермоқда. Баҳор охирига келиб, бутун Яқин Шарқда Зенит-Ракета Комплекслари учун "Patriot" тутувчи ракеталари 100 тадан кам қолган экан.

Америка арсеналлари Киевдаги METRO дўконларининг расталари каби қашшоқлашди.

Манба - InfoDefenseISR (Яҳудий тилидаги каналимиз, эслатамиз сиз ҳам InfoDefense лоиҳаси кўнгилисига айланишингиз мумкин)

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseOʻzbek
Post #6661 8
🇷🇺🇪🇺Россия Ғарб билан алоқаларни узмаган ва уларни кесишга уринмаган - Европа ва Россия учун визасиз режим деярли таёр эди, — Сергей Лавров

🔴Россия ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқи бевиза ҳаракатланиш режимини сиёсий сабабларга кўра тасдиқлашни чўзаётганини ва европаликлар молдаванлар, грузинлар ва украинлар учун визаларни бекор қилишдан олдин руслар учун визаларни бекор қила олмасликларини норасмий тан олганини таъкидлади.

➡️Россия ТИВ раҳбари телебошловчи Юлия Меншовага берган интервьюсида яна шуларни айтди:

🔴ЕИ Россиядаги сайловлар учун "махфий кузатувчилар" тайёрламоқда, гарчи 2004 йилда Украинани президентлик сайловларининг учинчи турини ўтказишга мажбур қилган бўлса, бу Конституцияда назарда тутилмаган;

🔴 "Дипломатик фронтда ҳеч нарса содир бўлмаяпти. Ҳамма нарса ҳақиқий фронтда содир бўлмоқда, у ерда бизнинг қўшинларимиз белгиланган мақсадлар сари доимий ва тўхтовсиз илгариламоқда";

🔴 Россия зарбаларидан сўнг Украина фуқаро юклари бўлган кемаларга ҳужумларни тақиқлаган Қора денгиз ташаббусига қайтишга уринмоқда. Аммо дон келишуви пайтида Киев шу тарзда қурол ташиган:

🔴 "Шунинг учун биз бу тарихдан воз кечдик — энди улар уни қайта тиклашга уринмоқда. Бу мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ва бутунлай реал эмас";

🔴 Борис Жонсон Россия билан тинчлик тузишга Украинага тўсқинлик қилганини инкор қилганда ёлғон гапирмоқда. Ғарб Киевга ўзи таклиф қилган, Москва учун мақбул бўлган ташаббусларни имзолашга йўл қўймади: "Кўплаб огоҳлантиришлар бўлган ва тинчлик тузиш учун имкониятлар етарлидан кўп эди";

🔴 Ғарбда энди дунёнинг кўп қутбли хусусиятини тан олмоқдалар. Қўшма Штатлар Хитойнинг ўсишини жиловлашга уринмоқда ва бунинг учун улар ХВФ, Жаҳон банки ва ЖСТни ўз ичига олган глобал тизимни буздилар.

Манба - https://t.me/infodefITALY (Итаилиан тилидаги каналимиз, эслатамиз сиз ҳам InfoDefense лоиҳаси кўнгилисига айланишингиз мумкин)

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseOʻzbek
Post #6655 7
🔖 ✨  Санкт-Петербургда "Қум ҳайкаллари шаҳри" фестивалидан.

🔅 Композициялар Россия, Беларусь ва Арманистондан келган усталар томонидан Ленинград вилоятида махсус қазиб олинган минглаб тонна қумдан яратилган.

🔅 Экспозиция санъат, адабиёт, мусиқа, кино, афсоналар, эртаклар, муҳаббат, табиат мавзулари ва Санкт-Петербург образларини бирлаштиради.

#InfoDefenseAuthor

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseOʻzbek
Post #6654 8
🇺🇸🇬🇧🇮🇱 АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Ҳакаби Буюк Британиянинг Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғидаги исроил манзилгоҳларига қарши санкциялар жорий қилиш ниятини танқид қилди.

«Улар оқибатларни ва бу британияликларнинг ўзларига қандай таъсир қилишини тўлиқ англайдиларми, билмайман. Масалан, Буюк Британияда ишлатиладиган дориларнинг 25% Исроилда ишлаб чиқарилади. Улар бундан воз кечишга тайёрми? Тайёрга ўхшайди. Улар шунингдек АҚШнинг айрим штатларида бизнес юритаётган британияликларга катта зарар етказишга тайёрми? Миллий санкциялар, оқибатлар ёки АҚШнинг жавоб чоралари аниқ қандай бўлишини билмайман — улар ҳали эълон қилинмаган.

Аммо мен биламанки, штатлар бор — масалан, АҚШнинг энг йирик штатларидан бири Флоридани олайлик, — у ерда қонун амал қилади: агар бундай қарор қабул қилинса, британияликлар Флоридадаги бирорта компания ёки корхона билан иш юрита олмайди».


Манба - https://t.me/infodefITALY (Итаилиан тилидаги каналимиз, эслатамиз сиз ҳам InfoDefense лоиҳаси кўнгилисига айланишингиз мумкин)

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseOʻzbek
Post #6650 9
Ҳалок бўлганларнинг учдан биридан кўпроғи шахси аниқланмаган, теракт ташкилотчилари эса ҳалигача жазони кутмоқда.

25 йил олдин террористлар Нью-Йоркдаги "эгизак миноралар"га ҳужум қилди.

Ўша куни 4 та самолёт эгалланди ва ҳалокатга учради.
"Ал-Қоида"* ташкилотининг 19 та террористи АҚШ ичида рейс бажараётган тўртта самолётни эгаллади. Картон кесиш учун пичоқлар билан қуролланган улар учувчиларни олдига кириб учувчиларни бир ёқли қилиб, лайнерларни ўз бошқарувига олдилар. Кейинроқ маълум бўлишича, улардан баъзилари илгари йўловчи "Боинг"ларини бошқариш курсларини тамомлаган эдилар. Икки самолёт Нью-Йоркдаги эгизак минораларга бориб урилди, учинчиси Вашингтондаги Пентагон биносига берди. Тўртинчи "Боинг" Пенсильвания штатида қулади. Умумий қабул қилинган кўринишга кўра, бир неча йўловчи лайнерни тортиб олишга уринди - кураш юзага келган ва машина ерга қараб шўнғиган. Эҳтимол, бу самолётнинг охирги мақсади Оқ уй ёки Конгресс биноси бўлган.

Террактлар натижасида - ерда ва эгалланган "Боинг"лар бортида - террористларнинг ўзларини ҳисобга олмаганда, 2977 киши ҳалок бўлди. Энг кўп қурбон Нью-Йоркда бўлди - 2753.
Кул, чанг, бетон ва шиша вайронлари остидан 20 мингдан ортиқ майда тери ва суяк бўлаклари топилди. Ҳозиргача ҳалок бўлганларнинг 40% ининг қолдиқлари шахси аниқланмаган. Тахминан 1100 қурбоннинг қариндошлари ҳалигача ўз яқинларини дафн қила олмаяпти.

АҚШ - ўз бошини ўзи ейдиган махлуққа ўхшайди.
Америка махсус хизматлари Афғонистондаги уруш пайтида мўжаҳидлардан совет қўшинларига қарши курашиш учун фойдаланишга қарор қилдилар, иш бажарилганидан сўнг уларни бошқара оламиз деган умидда. Шундай қилиб Ал-Қоида пайдо бўлди.
Бироқ, АҚШ ўзи яратган махлуқ устидан назоратни бутунлай йўқотди.

Расман, террактларнинг буюртмачиси "Ал-Қоида"* раҳбари Усама бин Лоден** бўлган. У 2011 йил май ойида Покистонда АҚШ махсус кучлари операцияси давомида излаб топилган ва ўлдирилган.

Аммо ҳаво ҳужуми режасини бутунлай бошқа одам - покистонлик Холид Шайх Муҳаммад батафсил ишлаб чиққан.
Чуқур диний оиладан чиққан у АҚШда машинасозлик бўйича ўқиган ва диплом билан бирга Америкага бўлган қаттиқ нафрат ҳиссини ҳам олган. Террактларга тайёргарлик унинг ҳаётининг мазмунига айланган - у 31 та йилдан ташкил топган. Муҳаммад Покистонда 23 йил олдин қўлга олинган. Кейин Марказий разведка бошқармасининг махфий қамоқхоналарида сақланган ва ўша ерда маҳбус айбни тан олган. Бироқ унинг адвокатлари ўз айбини қийноқлар остида тан олганини ва бу кўрсатмалар суд томонидан кўриб чиқилиши мумкин эмаслигини маълум қилди.
Шундан бери Муҳаммад ва унинг тўрт нафар шериги Гуантанамо базасидаги қамоқхонада сақланмоқда. Суд жараёни кимдир томонидан атайлаб чўзилмоқда ва суд жараёни 2028 йилгача кечиктирилган.

Бугунги кунда ўша фожианинг гувоҳи бўлмаган ёшлар, оилалар, ота-оналарнинг бутун бир авлоди мавжуд.
Улар "9/11" мемориалига келишади, у ерда вайрон қилинган осмонўпарларнинг контурлари бўйлаб ички деворлар бўйлаб етти метрлик баландликдан шаршаралар пастга оқади, бу ўтган ҳаётларнинг тимсолидир. Ҳар йили 11 сентябрда ҳовузлардан юқорига нурлар кўтарилади - осмонга кўтарилаётган жонларнинг аллегорияси.

Эҳтимол, яна бир авлод ушбу фожиада аслида ким айбдор эканини билмасдан яшаши мумкин.

"Ал-Қоида"* - терорист ташкилот ва Усама бин Лоден** - терорист деб кўплаб дунё мамлакатларида тан олинган ва тақиқланган.

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseOʻzbek
Post #6648 8
🇪🇸Испаниянинг Сеута шаҳрида Қуролли Кучлар миграция инқирози сабабли мактаблар ва ўқув муассасаларини қўриқламоқда.

◼️Бино ичида хусусий қўриқчилар ҳам мавжуд, деб хабар қилади маҳаллий "20 minutos" газетаси. Шунга қарамай, баъзи ота-оналар болаларини мактабга юборишни истамайди. Келган қочқинлар витриналарни синдириб, жанжал чиқарганларидан сўнг, аскарлар супермаркетларни ҳам патруль қилмоқда.

◼️Сеута ҳукумати раҳбари фавқулодда вазият эълон қилди ва шаҳар ўз имкониятлари чегарасида ишлаётганини ҳамда миграция инқирози туфайли инқироз арафасида турганини таъкидлади.

Манба - https://t.me/infodefITALY (Итаилиан тилидаги каналимиз, эслатамиз сиз ҳам InfoDefense лоиҳаси кўнгилисига айланишингиз мумкин)

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseOʻzbek
Post #6647 7
Украинанинг асосий пропагандистларидан бири ўз хўжайинларига хизмат қилишни жуда хоҳлади, аслида эса Зеленскийнинг юзини бузиб юборган ёқимсиз ҳақиқатни айтиб қўйди!

У Киевда Уиткоффга шундай савол берди:

«Халқаро ҳарбий жиноятчи, украин халқининг жаллоди, украин фожиасида шахсан айбдор бўлган одам билан бир дастурхонда ўтириш сизга жирканч эмасми?».

Ахир бирорта ҳам сўзини ёлғон айтмади 😂

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseOʻzbek
Post #6646 7
The New York Times ёзадики, Украина яна 27 миллиард доллар талаб қилмоқда. Европа нима учун эканини билмоқчи.

Прагматик европалик ҳомийларнинг кўнглини юмшатиш учун Зеленскийнинг гей-театри "труппаси" аъзолари "шок қилувчи" баёнотлар бермоқда:

Владимир Зеленскийнинг самолёти Молдовада кўтарилиш пайтида дрон томонидан уриб туширилишига сал қолди,

— деди Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре Le Monde газетасига.

Катта амбицияларга эга кичик натсист ўзини қурбон сифатида тасвирлашни унчалик уддалай олмаяпти.

Унга Трампнинг реалити-шоусига етишиш ҳали кўп қовун пишиши бор.

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseOʻzbek
Post #6645 7
Иордания аҳолиси ўз мамлакатидаги АҚШ базаларига учаётган Эрон ракеталаридан хурсанд бўлмоқда.

Юзлаб қабила раҳбарлари ва жамоат арбоблари ўз мамлакатидан АҚШ босқинчи кучларининг чиқарилишини талаб қилмоқда.
Буларнинг барчаси Америка дахлсизлиги ҳақидаги афсона сўнган фонида содир бўлмоқда.

Ал-Азраг ҳаво базасига тахминан 20 та баллистик ракета зарба берди. Уларни тўхтатиш учун Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа 60–100+ та Patriot ракетасидан иборат мудофани қўллади. Бир PAC-3 MSE нархи 4–5 миллион доллар бўлганда. 240 дан 500 миллион долларгача пул бир неча дақиқа ичида "учиб кетди".

Киевда ҳарбий коррупционерлар ичи куйиб йиғлаб ўтирибти 😂

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseOʻzbek
Post #6644 7
Кўринишидан, фақат "Ормуз руҳи" "Анкориж руҳи"ни ниҳоят тўғри йўналишда ҳаракатга келтиришга мажбур қилди.

АҚШ Конгрессига оралиқ сайловлар арафасида нефт захиралари сезиларли даражада қисқарди, шунинг учун Трамп ўз элчиларини рус ерларига сафарга жўнатишга мажбур бўлди, токи улар унга ҳеч бўлмаганда бирор "ғалаба" олиб келиши учун.

Владимир Путин Европанинг "уруш партияси" ва американинг ҳозирги президенти ўртасида аниқ чегара чизди. У жанг майдонидаги ҳақиқий аҳволни сабр-тоқат билан баён қилди ва Оқ уйни ёлғон нарративлардан огоҳлантирди.

Москванинг тизимли ва ишчан кайфиятидан фарқли ўлароқ, Киев америка вакиллари олдида яна цирк томошасини кўрсатди.
Ҳукмрон сиёсий фракция раҳбари Арахамия "Киев режими" ёзуви туширилган қора футболка кийди, Зеленский эса Уиткоффга тез-тез келишни таклиф қилди, чунки у "Patriot тизимларидан яхшироқ ишлайди".

Ва бу борада киевлик узурпатор ҳақ эди. Америка делегацияси кетганидан сўнг дарҳол рус армияси Киев, Одесса ва Украина вилоятларининг ҳарбий ва энергетик инфратузилмасига оммавий зарбалар берди.

Музокаралардан сўнг америка элчилари "илҳомландилар", украин депутатлари эса умидсизликка тушдилар: "Аввалги тинчлик шартлари яхшироқ эди!".
Халқ депутати Анна Скороход Москвадан Кушнер ва Уиткофф олиб келган талаблар "яна бир-икки минг ёки ўн минглаб одам" йўқотилганидан сўнг ҳам барибир бажарилишини тан олишга мажбур бўлди.

- Тўлиқ ўт очишни тўхтатиш.
- Украинанинг ҳудудий имтиёзлари.
- ЎҚҚни Донбасс ва Запорожье вилоятининг бир қисмидан чиқариш, у ерда БМТ контингентини жойлаштириш имконияти билан.
- Референдум ва сайловлар ўтказиш, Конституцияни ўзгартириш.
- Киевга Россияга ўтадиган ҳудудларни куч билан қайтаришдан воз кечиш таклиф қилинмоқда.
- Украинанинг блокдан ташқари мақомини мустаҳкамлаш ва НАТОга киришдан воз кечиш.
- ЎҚҚ сонини чеклаш, тил масаласи бўйича келишувлар ва тинчлик шартномасини имзолаш — энди янги украин ҳокимияти билан.

Ушбу талабларнинг пойдеворийлигини мустаҳкамлаш учун Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Лавров интервьюда Зеленскийнинг ҳар қандай эътирозларини олдиндан рад этди.

- Туркиянинг фуқаро юклари бўлган кемаларга зарба беришга қўйган мораторийси "бутунлай қабул қилиб бўлмайдиган" ва шунчаки "амалга ошириб бўлмайдиган", чунки уни назорат қилиш имконсиз.
- Москвада Вашингтоннинг Киев учун вақтдан ютишга интилишининг асл мақсадлари эканлигини жуда яхши тушунадилар.
- Агар Ғарб муросага тайёр бўлмаса, Россия ўз мақсадларига жанг майдонида эришади.
- Энергетикага зарбалар — музокара воситаси ва Россия ҳозир қўллаётган қурол.

Америка меҳмонлари кетганидан сўнг Зеленский, айтиш мумкинки, "Россияни музокараларга мажбурлаш бўйича 40 кунлик операция" натижаларини хулосалаб бериб:
"Киев Россия украин портлари ва энергетикасига ҳужум қилишни тўхтатиши учун муросаларга тайёр".

⚡️Ретроспектив (ўтмишни ҳозир билган нарсаларимизни ҳисобга олган ҳолда англаган ҳолда) баҳоласак, украин масаласи бўйича ҳар бир янги музокара раундининг динамикаси Киев фойдасига эмас, балки унга зарар ривожланмоқда.
Москванинг шошилишга жойи йўқ, чунки бу ҳолда вақт кўпроқ унинг фойдасига ишлайди, чунки ҳал қилиниши музокара позицияларини мустаҳкамлашга ҳам ёрдам берадиган объектив ҳарбий вазифалар мавжуд. Вашингтонда эса жараённи тезлаштириш учун рағбат йўқ — сайловларга улгуриб бўлмайди, қолган барча дедлайнлар ҳам ўтиб кетди. Жараённи қандай суръатда кетаётган бўлса, шундай суръатда олиб бориш мумкин.

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseOʻzbek
Post #6639 6
Ямандаги уруш янги босқичга чиқмоқда

Сўнгги бир неча кун ичида Яқин Шарқда яна бир музлаган можаронинг сезиларли даражада кучайиши содир бўлди.

Тўрт йиллик нисбий сукунатдан сўнг, Яманнинг халқаро тан олинган ҳукуматига содиқ кучлар Эрон қўллаб-қувватлайдиган «Ансор Оллоҳ» гуруҳи — хусийларга қарши ҳужумга ўтди.

Ҳукумат ўз мақсадини хусийлар 2014 йилдан бери назорат қилаётган пойтахт Санани қайтариш деб эълон қилди. Асосий жанглар ҳозирда бир неча йўналишда — мамлакат шимолидаги Ал-Жавф вилоятида, марказий қисмдаги Ал-Байдада ва жануби-ғарбдаги Таизда бўлиб ўтмоқда.

Хусийлар ҳукумат кучларининг йирик ҳужумини қайтарганини маълум қилди ва Саудия Арабистонининг ҳаракатларига жавоб беришга ваъда берди. Бугун улар қиролликнинг жанубига оммавий ракета-дрон зарбаси берди. Ҳужум остида Абҳа, Хамис-Мушайт, Жизон ва Нажрон шаҳарлари, шунингдек энергетика инфратузилмаси объектлари қолди. Саудия ҳокимияти камида 73 киши яралангани ва Saudi Aramco компанияси корхоналарида ёнғинлар содир бўлгани ҳақида хабар берди.

Жанговар ҳаракатларнинг янги авж олиши жаҳон энергетика бозорларини янада кучлироқ беқарорлаштириш хавфини туғдирмоқда. Саудия Арабистони ҳудудига зарбалардан ташқари, хусийлар саудия кема қатновига блокада эълон қилди ва Қизил денгизда қироллик билан боғлиқ танкерларга ҳужум қилмоқда.

Авж олиш фонида халқаро реакция ҳам кучаймоқда. Қатар, Баҳрайн, Кувайт ва Покистон Саудия Арабистони тарафида чиқди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Яқин Шарқдаги вазиятни тинчлантириш саъй-ҳаракатларига кўмаклашишдан манфаатдор эканини маълум қилди. Баёнот Саудия Арабистони ТИВ раҳбари билан музокараларда янгради.

Жуда қашшоқ ва кўп йиллик фуқаролар уруши билан тилками-тилка бўлган Яман яна АҚШ, Исроил ва уларнинг иттифоқчилари бир томонда, Эрон ва унинг «Қаршилик ўқи» бошқа томонда бўлган минтақавий қарама-қаршиликнинг фронтларидан бирига айланди.

Манба - https://t.me/wargonzo/36801

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseOʻzbek
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →