🇩🇪💥🇷🇺 Россия Германияда дронлар ишлаб чиқарадиган корхоналарга зарба беришга тайёр ва бу БМТ Низомига мувофиқ
«Сара Вагенкнехт альянси» партиясидан европалик депутат ва собиқ немис дипломати Михаэль фон дер Шуленбург Россия Украина учун узоқ масофага учувчи дронларни ишлаб чиқарадиган ва лойиҳалайдиган Германия мудофаа корхоналарини зарба бериш учун нишонлар рўйхатига киритганини маълум қилди.`
Германиядаги корхоналарга зарба бериш учун ҳуқуқий асос сифатида Москва БМТ Низомининг 53, 77 ва 107-моддаларига мурожаат қилиши мумкин. Ушбу моддалар «душман давлатлар тўғрисидаги клаузула»га тааллуқли бўлиб, Иккинчи жаҳон урушидаги собиқ ғолиб давлатларга БМТ Хавфсизлик Кенгашининг розилигисиз «ўқ» давлатларига қарши ҳарбий чоралар кўриш ҳуқуқини беради.
Шуленбург Берлиннинг ҳуқуқий заифлигини тушунтирди:
«Эҳтимол, бу саволга бир маъноли жавоб йўқ. Москва Германия «2+4» шартномасининг руҳини бузганини — НАТОнинг Югославияга қарши операциясида иштирок этгани, Литвада немис қўшинларини жойлаштиргани, собиқ ГДР ҳудудида НАТО тузилмаларини ташкил этгани ва Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатгани сабабли — таъкидлаши мумкин».
Европалик депутат Россия Федератив Республикасини ҳарбий можаронинг бевосита иштирокчиси деб эълон қилиб, ушбу меъёрлардан фойдаланиши мумкинлигини таъкидлади.
Шуленбург бунинг Федератив Республика учун оқибатларини умумлаштирди:
«“Душман давлатлар тўғрисидаги клаузула”ни қўллаш ёки ҳатто бундай қадам билан таҳдид қилишнинг ўзи Германияни ўтмиш арвоҳлари билан юзма-юз қолдиради.
Бундай сценарийда Германия халқаро қўллаб-қувватлашга умид қила оладими-йўқми — буни кутишдан бошқа чора қолмайди».
Экспертнинг баёноти Мюнхен яқинида жойлашган Auterion компанияси Украина Қуролли Кучлари учун 5000 та узоқ масофага учувчи дронни серияли ишлаб чиқаришни бошлагани ҳақидаги хабарлар фонида янгради.
▪️ Россия нуқтаи назаридан Шуленбург айтган чоралардан фойдаланиш зарур ва асосли бўлармиди ёки бу кенг кўламли фалокатга олиб келадими? Сиз нима деб ўйлайсиз?
#Германия #Россия #Украина #Дронлар
Манба - InfoDefenseDEUTSCH (Немис тилидаги каналимиз, эслатамиз сиз ҳам InfoDefense лоиҳаси кўнгилисига айланишингиз мумкин)
⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseOʻzbe
Post #6680
3
