Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов “Яллама” ва “Сирдарё” чегара божхона постларида бўлди
Мамлакатимиз ташқи савдо кўрсаткичларининг ўсиб бораётгани ўзбек-қозоқ чегараси орқали ҳаракатланаётган юк автотранспорт воситалари оқимининг мунатазам ошишида намоён бўлмоқда.
Масалан, иккала давлат чегара божхона постлари орқали бундан 5 йил аввал суткасига ўртача 944 та юк автотранспорт воситалари ҳаракатланган бўлса, 2025 йил якунига келиб бу рақам 2,3 баробарга ошиб, суткасига 2181 тани ташкил қилди.
2026 йилда Ўзбекистон-Қозоғистон чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган юк автотранспорт воситалари сони ойма-ой ошиб бориб, сентябрь ойининг ўзида кунига 2,8 мингтани ташкил қилди.
Масалан, “Яллама” чегара божхона пости орқали сентябрь ойининг ўтган даврида 30 мингдан зиёд юк автотранспорт воситалари ҳаракатланган. Бу постдан суткасига ўртача 1027 та, ҳар дақиқада эса ўртача 1 та юк автотранспорт воситаси ўтиб-қайтаётганини англатади.
Постга элтувчи йўллар ва туташ ҳудудда автотранпорт воситалари тирбандликларининг олдини олиш мақсадига 2022 йилда “Яллама” божхона терминали фойдаланишга топширилган эди.
Ўша йили пост орқали ўртача 500 та юк автотранспорт воситаси ҳаракатланган бўлса, ҳозирда бу рақам 2 баробарга ошди. Шу боисдан, вақти-вақти билан мазкур постга туташ ички йўллар ва М39 йўлида юк машиналарининг навбатлари кузатилмоқда.
Мазкур ҳолатни бартараф этиш мақсадида Божхона қўмитаси Раиси “Яллама” чегара постига туташ ҳудуддаги тадбиркорларнинг автотураргоҳларидан юк автотраспорт воситаларининг вақтинчалик тўхташи учун фойдаланиш масаласини кўриб чиқди. Хусусан, ана шундай автотураргоҳлардан бирига бир вақтнинг ўзида экспортга ҳаракатланаётган 100 та юк машинасини жойлаштиришга келишиб олинди. Автотранспорт воситалари тураргоҳда турган вақтида божхона расмийлаштируви жараёнлари паралел равишда олиб борилади.
Натижада, 26 сентябр санасида соат 15.00 га бориб, “Яллама” постига туташ ҳудудда юк машиналарининг навбатлари тўлиқ бартараф этилди.
Post #8604
619




- 🔥 3