Божхона қўмитаси Раиси шу куннинг ўзида “Сирдарё” чегара божхона постида ҳам бўлди.
Ушбу пост орқали сентябрь ойининг ўзида 9.2 мингдан зиёд юк автотранспорт воситалари ҳаракатланган. Яъни, постдан ҳар 4 дақиқада 1 та юк машинаси ўтмоқда. Ўтган йилга нисбатан жорий йилда постда автотранспорт воситалари ҳаракати 10 фоизга ошган.
Қўмита раиси постдан туриб, Қозоғистон божхона хизмати раҳбарияти билан телефон орқали боғланди ва томонлар мавжуд вазиятни ўзаро муҳокама қилишди.
Таҳлилларга кўра, Сирдарё вилоятидаги “Малик” (ЎР) - “Сирдарё” (ҚР) ҳамда “Оқ олтин” (ЎР) – “Целинный” чегара божхона постларини халқаро мақомга ўтказиш ва кечаю кундуз фаолиятини йўлга қўйиш “Яллама” ва “Сирдарё” чегара божхона постларига тушаётган юкламани 30 фоизгача камайтириш имконини беради.
Қолаверса, жорий йилнинг 4-чорагида “Ғишткўприк” чегара божхона пости фойдаланишга топширилгач, “Навоий” чегара божхона пости орқали ҳам юк машиналарининг ҳаракатланиши старт олади.
Пировардида буларнинг барчаси “Яллама” чегара божхона постига туташ ҳудудда тез-тез кузатилаётган навбатларнинг тўлиқ бартараф бўлишига олиб келади.
Post #8608
953

- 👍 5
- 🔥 1