TGViewer
GSM GURUS F.A.Q GSM GURUS F.A.Q @gsmgurus_faq · 2.02K subscribers
Post #689 6.91K
​Смартфон хотирасидаги "Бошқа" (другое) бўлими нима билан банд?

Смартфонингиз хотираси нима билан бандлигини текширмоқчи бўлсангиз, иловалар, расм, видео, мусиқа кабилардан ташқари "бошқа" (другое, прочее) бўлимига ҳам кўзингиз тушади. Баъзида, ушбу бўлим бир неча ГБ хотирани банд қилганлиги учун, табиий савол туғилади:
"Бу бўлимда нима сақланади ва уни бўшатиш мумкинми?"

Тизимда ўрнатилган хотирани таҳлил қилиш воситаси, файлларни ўрганиш жараёнида, тоифаларга бўлиш мумкин бўлганларини ўз номи билан номлайди. Яъни, аниқ ёзилганидек илова, расм, видео, мусиқа ва ҳоказолар.
Бундан ташқари, тизим томонидан автоматик яратилган DCIM, Movies, Music, Pictures, Video каби папкаларда сақланадиган файллар ҳам, аниқ тоифаларга ажратилади.
Тизим папкаларида жойлашмаган ва бошқа ҳар қандай турдаги файллар "бошқа" бўлимидан жой олади. Бу бўлимда илова ва ўйинлар кешлари (Android/Data), вақтинчалик файллар (.tmp), расмлар каталогларининг яширин папкалари (.thumbnails) ва ҳоказо файллар жойлашган.

Ушбу бўлимни бўшатиш (тозалаш) мумкинми?
Ҳа, мумкин. Фақатгина тўлиқ тозалаб бўлмайди, сабаби вақтинчалик файллардан ташқари, бу бўлимда фойдали файллар ҳам мавжуд.
Тозалаш учун, алоҳида махсус иловалар ўрнатишингиз шарт эмас, тизимни ўзида ўрнатилган "хотирани тозалаш" имкониятидан фойдаланинг. Яна бир усули, тез-тез фойдаланиладиган иловалар кеш файлларини созламаларидан тозаланг.
Бирор илова орқали тозалаш зарур бўлса, каналимизда тавсия қилинган Google Files иловасидан эътиборли бўлиб фойдаланиб кўринг.

Ушбу бўлимни бўшатиб (тозалаб) туриш шартми?
Йўқ, шахсий смартфонимда расмда кўриниб турганидек 11,32 ГБ жой, ушбу бўлим томонидан банд қилинган. Тез-тез фойдаланадиган иловаларим кеш файлларини баъзида ўчириб туришимни ҳисобламасам, айнан ушбу бўлимни тозалаб туришимга эҳтиёж сезмадим.

Сизда ушбу бўлим қанча хотира ҳажмини банд қилган? Тозалаб турасизми?
Қуйидаги "Открыть комментарии" тугмаси орқали изоҳларингизни ёзиб қолдиринг.

#маълумот #кеш

Каналга обуна бўлиш: @gsmgurus_FAQ
  • 👍 1
More from @gsmgurus_faq
  1. Jan 9, 2023​Telegram Premium обунасини арзонроқ нархда тўлаш тугади Telegram Premium обунасини Google…
  2. Jan 9, 2023​Об-ҳаво ўзгариши ҳақида огоҳлантиришларни билдиришномалар панелида қандай кўриш мумкин? О…
  3. Jan 6, 2023Post #1307
  4. Jan 6, 2023Post #1306
  5. Sep 16, 2022Post #1305
  6. Sep 16, 2022​Android дан кўчирилган iPhone 14 Pro смартфонининг Топ-5 "инновациялари" Ўтган ҳафта Appl…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →