TGViewer
Channel Public Channel
Gorizont

Gorizont

@gorizont_uz

Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Subscribers
162K
Photos
24.5K
Videos
27.7K
Links
36.9K

Showing posts older than #68447 · Back to latest

Older Posts 20 shown
Post #68446 63.8K
🇬🇷🇹🇷 Туркия Қуролли Кучларининг элита бўлинмаларидан бири бўлган 51-командо бригадаси Тунжели вилоятидан Самос оролининг (Греция) рўпарасида жойлашган Айдин вилоятининг Сўке туманига кўчирилди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 566
  • ❤ 138
  • 🔥 31
  • 🤔 22
  • 😁 12
  • 👏 10
  • 🗿 7
Post #68445 64.9K
#ДИҚҚАТ

❗️ПСИХОЛОГИК ТEСТ 🤔

Бу тест сизнинг ҳақиқий шахсингизни 98% очиб беради

Қўлингизни мушт қилинг ва расмдаги қай бири сизнинг муштингиз танлаб босинг!

ЖАВОБИНИ БИЛИШ👇
  • 👍 71
  • ❤ 37
  • 🔥 14
  • 😁 7
  • 🎉 7
  • 😱 5
  • 👏 4
Post #68444 72.4K
Gorizont Anthropic'дан бир ҳафта ичида иккита мутахассис бўшаб кетди. Улардан бири — Жо Бентонга кўра, инсоният СИ соҳасидаги пойгага дош бера олмаслиги мумкин. У бозор ўйинчилари хавфсизлик билан боғлиқ инцидентларни сир тутаётгани, шунинг учун у "сунъий интеллектлаштириш"…
Сунъий интеллект хавфсизлиги бўйича мутахассис Билол Чуғтай ҳам Google DeepMind’дан технология инсониятни йўқ қилишидан қўрқиб истеъфога чиқди.

Билол Чуғтай келгуси йилларда сунъий интеллект компаниялари инсон имкониятларидан ҳар жиҳатдан устун бўлган супер ақлли тизимларни яратишига қарши ишдан кетганини маьлум қилди. "Вазият янада ёмонлашади: менимча, кейинги бир неча йил ичида сунъий интеллект компаниялари ҳар бир соҳада инсон имкониятларидан сезиларли даражада устун бўлган супер ақлли сунъий интеллект тизимларини яратишда муваффақият қозонишлари мумкин. Мен бу сунъий интеллект тизимлари биз хоҳлаган нарсани бажаришига амин эмасман. Мен сунъий интеллект инсониятни йўқ қилишга қодирлигига ва бизда бунга йўл қўймаслик учун вақт тугаб қолишига қатъий ишонаман" - деди Билол Чуғтай.

Аввалроқ тадқиқотчилар Жо Бентон ва Жейкоб Коксон Anthropic'ни тарк этишган эди. Уларнинг иккаласи ҳам сунъий интеллект инсониятни йўқ қилишидан қўрқишини айтишган.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤯 275
  • ❤ 115
  • 😱 52
  • 👍 39
  • 🤣 18
  • 😢 6
  • 🔥 5
Post #68443 64.8K
🇨🇦🇺🇸🇪🇺 Канада ва ЕИ бирлашмоқда — Трамп эса норози

Европа Иттифоқи Канадага тарихда биринчи марта «ассоциацияланган аъзо» мақомини таклиф қилмоқчи. Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен бу таклифни кеча 16 сентябрда таклиф қилди, Канада бош вазири Марк Карни эса уни қўллаб-қувватлади.

Гап Канада ЕИга тўлиқ қўшилиши ҳақида эмас. Томонлар мудофаа, энергетика, муҳим минераллар, сунъий интеллект, технология, савдо ва Арктика соҳаларида яқин ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Бу жараён АҚШ билан муносабатлар кескинлашган бир пайтда юз бермоқда. Дональд Трамп Канада–ЕИ яқинлашувини танқид қилиб, агар келишув амалга ошса, Европага янги тарифлар жорий этиш ёки савдони қисқартириш мумкинлигини айтди.

Карни эса Канада ўз ҳамкорларини мустақил равишда танлашини таъкидлади. Қисқаси, Канада ва Европа ўртасида оддий савдо эмас, янги стратегик иқтисодий ва мудофаа шериклиги шаклланмоқда.


Батафсил Gorizontда...
  • 👍 388
  • ❤ 68
  • 😁 49
  • 🔥 18
  • 🎉 7
  • 💯 5
  • 🤔 3
Post #68442 65.7K
🇸🇾 2011-йилда Башар ал-Ассад режими таъқибидан қўрқиб, суриялик бир киши Қувайтга қочиб кетди, у кетишидан олдин шахсий кутубхонасини Дамашқдаги уйнинг деворига яширди.

Унда расмийлар томонидан тақиқланган китоблар бўлган. Ассад режими ағдарилгандан сўнг, у қайтиб келди, деворни бузиб яширинган китобларни қайта ўз қўлларига олди.

Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 793
  • 👍 467
  • 🥰 37
  • 🔥 20
  • 😢 17
  • 🎉 11
  • 🤬 7
Post #68441 62.9K
🇰🇵🇯🇵🇰🇷 Шимолий Корея Япония ва Жанубий Корея ядро қуролига эга бўлишга интилаётганини маълум қилди

“Япония ва Жанубий Корея халқаро вазиятдаги чалкашликлардан фойдаланиб, ядро қуролига эга бўлиш мақсадида ўз ҳарбий қудратини масъулиятсизлик билан оширмоқда. АҚШ, Япония ва Жанубий Кореянинг уч томонлама ҳарбий ҳамкорлик тизими амалда ядровий алянсга айланиб бормоқда”, КХДР мудофаа вазири ўринбосари деган Ким Кан ил.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 228
  • 👍 93
  • ❤ 55
  • 🤣 44
  • 🔥 7
  • 👌 3
  • 🕊 3
Post #68440 65K
🇷🇺 Россиянинг Су-57E қирувчи самолёти рекорд даражада узоқ масофага парвоз қилди

Ростех давлат корпорациясининг маълум қилишича, Россиянинг Су-57E қирувчи самолёти қўшимча ёнилғи баклари ёрдамида Мисрдаги El Alamein International Airshov авиасалонини ўтказиш жойигача масофа бўйича рекорд даражадаги парвозни амалга оширган.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 427
  • 👎 46
  • ❤ 45
  • 😁 34
  • 👏 10
  • 🔥 6
  • 👌 2
Post #68439 64.2K
🇷🇺 Россиянинг Urals маркали хом нефти нархи ўсишда давом этмоқда ва бир баррел учун 120 долларга етди.

Эрон билан урушдан олдин нефт нархи бир баррел учун 40 доллар атрофида эди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 241
  • 😱 211
  • 😁 58
  • ❤ 31
  • 😡 22
  • 👌 18
  • 👏 8
Post #68438 61.7K
✈️Centrum Air авиачипталар учун Apple Pay ва Google Pay орқали тўловни жорий қилди

Centrum Air йўловчилари энди авиачипта харид қилишда Apple Pay ёки Google Pay фойдаланишлари мумкин. Янги имконият карта маълумотларини қўлда киритмасдан, смартфон орқали тўловни тез ва қулай тасдиқлаш имконини беради.

Ечим Octobank билан ҳамкорликда банкнинг интернет-эквайринги асосида амалга оширилди. Тўлов жараёнида токенлаштирилган маълумотлар қўлланади — картанинг ҳақиқий реквизитлари савдо нуқтасига узатилмайди.

Octobank трансчегаравий пул ўтказмалари ва электрон тижорат бўйича бошқарув директори Владимир Васильевнинг таъкидлашича, фойдаланувчидан талаб қилинадиган ҳаракатлар қанча кам бўлса, харид жараёни шунча осонлашади.

Centrum Air матбуот хизмати ҳам янги ечим рақамли тўловлардан фойдаланишга одатланган йўловчилар учун чипта харид қилиш жараёнини янада қулайлаштиришини қайд этди.

Octo-mobile | Instagram | YouTube
Telegram | Facebook | 71-202-33-33
  • 👎 79
  • ❤ 50
  • 👍 15
  • 🔥 2
Post #68437 62.6K
🇺🇿 Тарихий муваффақият: Ўзбекистон парашахмат терма жамоаси Олимпиадада илк бор бронза медалларини қўлга киритди.

Ҳал қилувчи 7-турда Ўзбекистон-1 жамоаси Исроил устидан 2.5 : 1.5 ҳисобида ёрқин ғалабани қўлга киритди. Мусобақа якунига кўра, Полша 1-ўрин, Куба 2-ўринни эгаллаган бўлса, терма жамоамиз 11 очко жамғариб, фахрли 3-ўрин ва бронза медалларига сазовор бўлди.

Батафсил Gorizontда...
  • 🔥 490
  • 👍 250
  • ❤ 74
  • 👏 30
  • 😁 7
  • 🍾 6
  • 👌 3
Post #68436 66.6K
🇨🇳🇺🇸 Хитойнинг Unitree компаниясига тегишли роботлар America’s Got Talent’да чиқишди.

Батафсил Gorizontда...
  • 😱 260
  • 👍 101
  • 🤣 42
  • ❤ 20
  • 👎 20
  • 🔥 11
  • 😨 8
Post #68435 63.7K
🇷🇺🇰🇵 Россияда 25 мингга яқин шимолий кореяликлар "Шахед" ва бошқа дронларни йиғишмоқда - Bloomberg

Bloomberg маълумотларига кўра, Россия Шимолий Кореялик ишчиларни дрон ишлаб чиқаришда ишлатиш ва санкциялардан қочиш учун талабалар қиёфасида ниқоблайди. Ҳозирда Россияда 30 000 гача Шимолий Кореялик ишчи бўлиши мумкин, улардан 25 000 гачаси дрон саноатида, жумладан, Татаристоннинг Алабуга шаҳридаги заводларда ишлайди.

Шимолий Кореяликларнинг ўртача даромади Россияда йилига тахминан 7500 долларни ташкил этади, аммо Ким Чен Ин режими уларнинг маошларининг катта қисмини олади. 2025-йилга келиб, бундай ишчилар Пхенянга 800 миллион долларгача даромад келтириши мумкин, бу маблағ, бошқа нарсалар қатори, Шимолий Кореянинг ядровий ва ракета дастурларини молиялаштириш учун ишлатилади.

Ишчилар қаттиқ назорат остида ва агар улар қочиб кетишса, Шимолий Кореядаги оилаларига қасос олиш таҳдид солиши мумкин.


Батафсил Gorizontда...
  • 👍 280
  • 😁 89
  • 👎 51
  • ❤ 32
  • 😡 25
  • 🤯 15
  • 😢 13
Post #68434 64.3K
🇺🇿🇷🇺 Ozon Ўзбекистонда биринчи фулфилмент-марказини ишга туширди

Ozon Тошкентда 7 000 м² дан ортиқ майдонга эга биринчи фулфилмент-марказини ишга туширди. Марказ 230 мингдан ортиқ товарни сақлаш ва кунига 10 мингтагача буюртмани қайта ишлаш имкониятига эга.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 705
  • 👎 107
  • ❤ 60
  • 🤣 32
  • 😡 11
  • 🔥 10
Post #68433 65.1K
🇺🇸🇺🇿 АҚШ вицепрезиденти Ж.Д. Вэнс Канзас штатидаги Олате шаҳридаги сайлов тадбирида қилган нутқида Байден давридаги иммиграция сиёсатини танқид қилди.

Унда Вэнс ўзбек фуқароси Ахрор Бозоров ишини мисол қилиб келтирган:

"Келинглар, битта жуда қизиқ мисолни кўриб чиқайлик. Унинг исми Акрор Бозоров. Исмини тўғри талаффуз қилган-қилмаганимни билмайман. 2022 йилда, ўзининг туғилиб ўсган ватани — Ўзбекистонда, Акрор Бозоров жиходий тарғибот материалларини тарқатгани ва ўз юртдошларини радикал терроризмга жалб қилишга урингани учун айбланган. Хўш, у нима қилди?

Байден даврида ўта хавфли ва қидирилаётган жиноятчи нима қилган бўлса, шуни қилди — Америка Қўшма Штатларига биринчи класс чиптаси билан келди. Чунки ўша пайтда, эсингизда бўлса, маъмурият Америка Қўшма Штатларининг жанубий чегарасига том маънода “Очиқ” деган ёзувни илиб қўйган эди. Кейин, кутилганидек, Бозоров 2023 йил февраль ойида АҚШга ноқонуний кирганидан сўнг Байден маъмурияти томонидан ушланди.

Лекин улар нима қилишди? Улар бу одамни яна кўчага қўйиб юборишди. Ўтган йил ноябрь ойига келиб эса Трамп маъмурияти ва ICE [АҚШ Иммиграция ва Божхона назорати хизмати] уни айнан мана шу Канзас штатида қўлга олди.

Энг ҳайратланарлиси шу, жаноблар. АҚШда ноқонуний бўлган ва ўз ватанида терроризм билан боғлиқ жиноятда айбланган бу одам нима иш қилаётган эди? У сиз ҳар куни фарзандларингиз билан юрадиган йўлларда тижорий юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлаётган эди. Пенсильвания губернатори Жош Шапиро Акрорга Америка Қўшма Штатлари йўлларида 40 тонна оғирликдаги юк машинасини ҳайдаш учун лицензия берган.

Сиз болаларингизни мактабга олиб бораётган пайтда, терроризмда айбланган ва АҚШда ноқонуний турган бу одам қўшниларингиз билан бирга фойдаланадиган йўлларда юк машинасини ҳайдаб юрган"


Батафсил Gorizontда...
  • 👎 451
  • 🤬 262
  • 😁 103
  • ❤ 60
  • 👍 25
  • 🤣 25
  • 🔥 3
Post #68432 63.9K
🇨🇳 Си Цзиньпин оғир инсультга учрагани ҳақида тасдиқланмаган хабар тарқалди

Х ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси хитойлик диссидент Ванжун Сега кўра, Си Цзиньпиннинг БРИКС саммити вақтида ҳушидан кетгани, шундан сўнг Хитойга махсус самолётда қайтарилиб, Пекиндаги 301-шифохонага олиб борилгани ҳақида хабар тарқалди. Муаллиф Си Цзиньпинга оғир ишемик инсульт ташхиси қўйилгани ва унинг сентябрь охиридаги АҚШ сафари бекор қилиниши мумкинлигини даъво қилган.

Шунингдек, Саммит вақтида Нарендра Моди Сига қараб «Are you OK?» («Яхшимисиз?») деган. Шу пайтда ходимлардан бири Сига нимадир узатган. Бу видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, унинг соғлиғи ҳақида гумонларни кучайтирган. Си БРИКСнинг кечки зиёфатида қатнашмаган. Бу ҳам турли тахминларга сабаб бўлган. Аммо унинг зиёфатга бормагани соғлиқ сабабли бўлгани расман айтилмаган.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигининг фактчекинг бўлими Си Цзиньпин ва бошқа раҳбарлар саммитдан кейин касал бўлиб қолгани ҳақида тарқалаётган хабарларни ёлғон ва чалғитувчи деб атаган.


Батафсил Gorizontда...
  • 👏 187
  • ❤ 94
  • 😢 48
  • 🤔 40
  • 😨 14
  • 🍾 11
  • 😱 6
Post #68431 60.7K
Gorizont 🇷🇺🇦🇲 Мен ҳеч қачон 102-ҳарбий базани Арманистондан олиб чиқиш масаласини кўтармаганман. Аслида, бирорта ҳам Арманистон вакили бундай саволни кўтармаган - Арманистон Бош вазири. Унинг таъкидлашича, 2018-йилдан бери у Путин билан кўплаб учрашувлар ва алоқалар…
🇷🇺🇦🇲 Бизга Россия базаси керак эмас - Пашинян

"Биз бу масалани Россия дўстона мамлакат бўлгани учун кўтармадик. Агар улар хоҳласалар, эртага ўз базасини олиб чиқишлари мумкин ва агар улар уни сақлаб қолишни истасалар, биз бу масалани муҳокама қилишга тайёрмиз!

Бизга Россия базаси керак эмас. Агар Россия уни олиб чиқмоқчи бўлса, эртага олиб чиқишлари мумкин ва агар улар уни сақлаб қолишни истасалар, биз Арманистонда бизга керак бўлмаган нарсани сақлаб қолиш шартларини муҳокама қилишга тайёрмиз! Мен очиқчасига айтяпман: 102-ҳарбий базанинг мавжудлиги Арманистонга хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳеч нарса бермайди", - деди Бош вазир.


Батафсил Gorizontда...
  • 👏 500
  • 😁 159
  • 👍 95
  • 👎 45
  • 💯 43
  • 😱 6
  • 👌 4
Post #68430 61.6K
🇹🇯🇰🇷 Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга таэквондо бўйича фахрий 9-дан унвони берилди.

Маросим 17 сентябрь куни Сеулда, Раҳмоннинг Жанубий Кореяга расмий ташрифи доирасида Жаҳон таэквондо федерацияси қароргоҳида ўтказилди.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 676
  • 🤣 579
  • ❤ 43
  • 👍 34
  • 🗿 31
  • 🍾 13
  • 👏 11
Post #68429 59.8K
🇫🇷🇷🇺🇺🇦 Ёки НАТО Россия-Украина урушига киради — ва бу Учинчи жаҳон уруши бўлади — ёки биз юз йиллик урушга гувоҳ бўламиз - Франция президентлигига номзод Марин Ле Пен.

Унинг таъкидлашича, Украинадаги уруш Биринчи жаҳон урушидан ҳам узоқроқ давом этмоқда ва қурбонлар сони 2 миллионга етган.

Батафсил Gorizontда...
  • 😢 236
  • 👍 73
  • 👎 38
  • ❤ 29
  • 😁 22
  • 💯 20
  • 🤔 19
Post #68428 59.9K
🇷🇺🇺🇦 Украина Ростовдаги ҳарбий аэродромда олтита Россия самолётига зарба берди.

Украина президенти Зеленскийга кўра, булар орасида Ан-12, иккита Ан-26 ва учта вертолёт бор.

"Россияга ҳар куни урушни ҳис қилишига сабаб бўлаётган аскарларимизга раҳмат. Кеча кечқурун СБУ, СБС, ГУР ва СЗРнинг қўшма операцияси натижасида Ярославл нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди. Хавфсизлик хизмати Ростовдаги ҳарбий аэродромга ҳам аниқ зарба берди - Ан-12, иккита Ан-26 ва яна учта вертолётга зарбалар тасдиқланган. Қора денгизда ҳам яхши натижалар мавжуд. Биз ҳар куни тажовузга жавоб берамиз. Россия тинчликни танлаши керак" - деди Украина раҳбари.


Батафсил Gorizontда...
  • 👍 331
  • 🤬 127
  • ❤ 49
  • 👎 49
  • 😁 37
  • 👏 13
  • 😢 8
Post #68427 62.8K
Gorizont 🇸🇦🇾🇪 Саудия Макка яқинида ҳусийларнинг дронини уриб туширди Саудия Арабистони ҳаво мудофааси кучлари яманлик ҳусийлар томонидан учирилган учувчисиз учиш аппаратини Макканинг ёпиқ ҳаво ҳудудига киришга уринаётган вақтида тутиб олган. Ҳусийларнинг ўзи Қироллик…
🇾🇪🇮🇱🇸🇦 Исроилнинг провакацияси: Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода гўёки Саудия Арабистони ҳаво мудофааси Макка устида ҳусийлар дронини уриб туширган.

Аслида Бу Макка эмас, Мадина шаҳри. Видео эски ва 2025-йил 12-сентябрда тасвига олинган. Ўша пайтда Саудия Арабистони ҳаво мудофааси Ямандан Мадина устида Исроил томон йўналган ракетани уриб туширган эди. Ҳусийларнинг ўзи Қироллик ҳудудидаги муқаддас объектларга ҳужум қилишга уриниш ҳақидаги айбловларни рад этган.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 914
  • 💯 207
  • ❤ 96
  • 🤬 44
  • 🔥 10
  • 🤯 7
  • 🕊 3
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →