TGViewer
Gorizont Gorizont @gorizont_uz · 162K subscribers
Post #68433 65.1K
🇺🇸🇺🇿 АҚШ вицепрезиденти Ж.Д. Вэнс Канзас штатидаги Олате шаҳридаги сайлов тадбирида қилган нутқида Байден давридаги иммиграция сиёсатини танқид қилди.

Унда Вэнс ўзбек фуқароси Ахрор Бозоров ишини мисол қилиб келтирган:

"Келинглар, битта жуда қизиқ мисолни кўриб чиқайлик. Унинг исми Акрор Бозоров. Исмини тўғри талаффуз қилган-қилмаганимни билмайман. 2022 йилда, ўзининг туғилиб ўсган ватани — Ўзбекистонда, Акрор Бозоров жиходий тарғибот материалларини тарқатгани ва ўз юртдошларини радикал терроризмга жалб қилишга урингани учун айбланган. Хўш, у нима қилди?

Байден даврида ўта хавфли ва қидирилаётган жиноятчи нима қилган бўлса, шуни қилди — Америка Қўшма Штатларига биринчи класс чиптаси билан келди. Чунки ўша пайтда, эсингизда бўлса, маъмурият Америка Қўшма Штатларининг жанубий чегарасига том маънода “Очиқ” деган ёзувни илиб қўйган эди. Кейин, кутилганидек, Бозоров 2023 йил февраль ойида АҚШга ноқонуний кирганидан сўнг Байден маъмурияти томонидан ушланди.

Лекин улар нима қилишди? Улар бу одамни яна кўчага қўйиб юборишди. Ўтган йил ноябрь ойига келиб эса Трамп маъмурияти ва ICE [АҚШ Иммиграция ва Божхона назорати хизмати] уни айнан мана шу Канзас штатида қўлга олди.

Энг ҳайратланарлиси шу, жаноблар. АҚШда ноқонуний бўлган ва ўз ватанида терроризм билан боғлиқ жиноятда айбланган бу одам нима иш қилаётган эди? У сиз ҳар куни фарзандларингиз билан юрадиган йўлларда тижорий юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлаётган эди. Пенсильвания губернатори Жош Шапиро Акрорга Америка Қўшма Штатлари йўлларида 40 тонна оғирликдаги юк машинасини ҳайдаш учун лицензия берган.

Сиз болаларингизни мактабга олиб бораётган пайтда, терроризмда айбланган ва АҚШда ноқонуний турган бу одам қўшниларингиз билан бирга фойдаланадиган йўлларда юк машинасини ҳайдаб юрган"


Батафсил Gorizontда...
  • 👎 451
  • 🤬 262
  • 😁 103
  • ❤ 60
  • 👍 25
  • 🤣 25
  • 🔥 3
More from @gorizont_uz
  1. Oct 15, 2026🇷🇺 Россия 2024 йил март ойидаги «Крокус Сити Холл» терактига оид кузатув камералари ёзув…
  2. Oct 15, 2026🇮🇩 Индонезиянинг Бали оролида ёқилғи танқислиги давом этмоқда. Батафсил Gorizontда...
  3. Oct 15, 2026🇷🇺🇺🇦🇺🇸 Агар Путин Украина ҳудудига ҳужум қилса, Трамп ҳам Путинга ҳужум қилиши керак…
  4. Oct 15, 2026🇺🇦 Украина президентини Трамп ҳам, Маск ҳам, бошқа ҳеч ким ҳам танлай олмайди. Мамлакат…
  5. Oct 15, 2026🇺🇦 Пирс Морган: Сиз истеъфога чиқмоқчи эмасмисиз? Зеленский: Албатта, йўқ. Бу менинг мас…
  6. Oct 15, 2026🇺🇦 Нархлар ошишининг ҳақиқий сабаби — Ҳурмуз бўғози - Зеленский «Нархлар ошганининг ҳақи…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →