Anthropic'дан бир ҳафта ичида иккита мутахассис бўшаб кетди. Улардан бири — Жо Бентонга кўра, инсоният СИ соҳасидаги пойгага дош бера олмаслиги мумкин.
У бозор ўйинчилари хавфсизлик билан боғлиқ инцидентларни сир тутаётгани, шунинг учун у "сунъий интеллектлаштириш" оқибатларини баҳоловчи стартаплардан бирига қўшилмоқчи эканини айтган.
Аввалроқ, яъни 9 сентябрда Anthropic'дан кетган Жейкоб Коксон эса эҳтиёт чоралари кўрилмаса, СИ сабабли "инсониятнинг ер юзидан қирилиши" хавфи борлигини таъкидлаган.
Шунингдек, Claude муаллифлари яқинда эълон қилинган ҳисоботда СИ яқин 4 йил ичида дунё иқтисодиётини 2 баробар ошириши ёки миллионлаб оқ ёқалиларни қашшоқликка маҳкум этишини прогноз қилган.
Батафсил Gorizontда...
Post #68254
68.7K

- 👍 150
- ❤ 77
- 🤯 34
- 😨 16
- 😁 11
- 😱 10
- 👌 3