TGViewer
Channel Public Channel
Gorizont

Gorizont

@gorizont_uz

Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Subscribers
162K
Photos
24.5K
Videos
27.7K
Links
36.9K

Showing posts older than #68346 · Back to latest

Older Posts 20 shown
Post #68345 68.5K
🇷🇺🇪🇪 Эстония расмийлари одамларни Путиндан қўрқишни бас қилишга чақирмоқда

"Биз эскалация қўрқувидан халос бўлишимиз керак, чунки Путин ўзининг гибрид ҳужумлари билан айнан шуни хохламоқда... Биз урушда ғалаба қозонишдан ёки ундан ҳам кўпроқ, Путин бу урушда ютқазиб қўйишидан қўрқамиз.

Сўнгги бир неча ой ичида мен яна 1991-йилда кўрган нарсамизга ўхшаш нарсани ҳис қилдим - Россия билан муносабатларда қайиқни силкитиб қўйиш қўрқуви, Россиянинг мағлубиятидан қўрқиш, Россия ҳар доим чиқиш йўли билан қолиши керак деган ишонч.

Биз бу қўрқувдан халос бўлишимиз керак. Қўрқув айнан Путин бизни фалаж қилиш, жамиятларимизни бўлиш ва ҳаракат қилишимизга тўсқинлик қилиш учун фойдаланадиган нарсадир.

Бунинг ўрнига, биз қурмоқчи бўлган Европага эътибор қаратишимиз керак... Ва бу келажак Россиядан қўрқиш асосида қурилмайди; у Россияни ўзининг тажовузкорлиги оқибатларидан қўрқитишга мажбур қилиш орқали қурилади" - деди Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахна.


Батафсил Gorizontда...
  • 😁 277
  • 👍 179
  • 🤣 68
  • ❤ 38
  • 👎 27
  • 💯 20
  • 🤯 6
Post #68344 73.3K
🇺🇿🇯🇵 Ўзбекистонлик аёл Японияда янги сиёсий партия тузди

Ўзбекистонда туғилган, Токио шаҳрининг Сэтагая тумани депутати Орзугул Бобохўжаева Японияда янги сиёсий партия тузиб, мамлакат сиёсий ҳаётидаги фаолиятини кенгайтиришга қарор қилди.

14 сентябрь куни Токио шаҳридаги Япония Матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида Орзугул Бобохўжаева ва Жанубий Корея фуқароси Чон Же Ук янги партия ташкил этилганини маълум қилди. Унга кўра, Орзугул партия раиси, Чон Же Ук эса ҳамраис бўлиб фаолият юритади.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 795
  • ❤ 139
  • 😁 65
  • 👌 21
  • 🤯 20
  • 🔥 18
  • 🤔 8
Post #68343 66.9K
🇷🇺🇩🇪 Германия Россия билан яхши муносабатларни сақлаб қолиши керак – Алиса Вайдел

Германиянинг АфД партияси етакчиси Алиса Вайдел Германия қазилма ёқилғини энг арзон бўлган Россиядан олиши лозимлигини билдирган. У икки давлат ўртасидаги алоқаларни тиклаш мамлакат манфаатларига хизмат қилишини таъкидлаган.

Шунингдек, партия етакчиси Россия билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш ҳам хавфсизлик, ҳам иқтисодий манфаатларга жавоб беришини айтган.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 672
  • 💯 161
  • ❤ 83
  • 🤬 45
  • 😁 40
  • 🤣 18
  • 🗿 6
Post #68342 78.7K
🇸🇦 Маккадаги Масжидул Ҳарамда намозхонлар шом намозини кучли ёмғир остида ўқишди.

Кечки ибодат вақтида Маккада кучли жала ёғди. Масжидул-Ҳарам устига кучли ёмғир ёғиб, Каъбани ўраб турган мармар ҳовлини сув босди. Шунга қарамай, минглаб одамлар очиқ ҳавода ибодатни давом эттирдилар.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 991
  • ❤ 360
  • 😢 65
  • 🥰 37
  • 🕊 23
  • 🤣 15
  • 🍾 8
Post #68341 66.3K
TAYANCH MIKROMOLIYA BANKI - O‘zbekistondagi birinchi mikromoliya bankining taqdimoti bo‘lib o‘tdi.

Tadbir davomida bankning moliyaviy mahsulotlari, imkoniyatlari va mijozlar uchun taklif etilayotgan shartlar haqida ma’lumot berildi.

TAYANCH nimalarni taklif qiladi?
💰 Omonatlar - 21% gacha yillik daromad
💳 Biznes uchun kredit va moliyalashtirish - 2 mlrd so‘mgacha
⏳ Muddat - 60 oygacha

Shuningdek:
• 300 mln so’mgacha “Oila Tayanchi” mikrokrediti;
• Bank kartalari;
• Onlayn va oflayn to‘lov hamda hisob-kitob xizmatlari;
• Tadbirkorlar va o‘zini o‘zi band qilganlar uchun moliyaviy yechimlar.

TAYANCH - mablag‘larini saqlab qolish yoki biznesini rivojlantirishni istaganlar uchun moliyaviy qo‘llab-quvvatlash.
 
📞 +998 55 777-11-11
🌐 tayanchbank.uz
  • 👎 70
  • ❤ 43
  • 😁 6
  • 😡 1
Post #68340 67.3K
Gorizont 🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Украина Россия энергетика иншоотларига зарба бермасликка рози бўлди - Трамп "Россия ҳам шундай қилишга рози бўлди! Дунё бўйлаб дизел ёқилғиси нархларининг кўтарилиши, биринчи навбатда, Эрон билан эмас, балки Россия-Украина уруши билан боғлиқ" - деди…
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Зеленский агар Россия ҳам Украинадаги муҳим инфратузилмага ҳужумларни тўхтатса, Трампнинг таклифига рози бўлишини айтди

“Украина ўз ҳамкорларига Россия билан муҳим инфратузилмага ҳужумларни тўхтатадиган келишувга эришишни таклиф қилди...Урушни тугатиш керак. Муҳим инфратузилмага нисбатан кескинликни камайтириш тинчлик сари биринчи қадам бўлиши мумкин. Ҳамкорлардан аниқ таклифларни кутамиз”, деди Украина президенти.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 239
  • 🤣 184
  • ❤ 64
  • 👎 17
  • 👏 8
  • 😁 8
  • 💯 5
Post #68339 80.2K
🇮🇱🇵🇸 Исроиллик режиссёрлар Ювал Абраҳам ва Рачел Сзорнинг янги “NAZA” ҳужжатли фильми Венеция кинофестивалида ҳақиқий портлаш эффектини берди.

Картинада Ғазода фаластинликларнинг оммавий ва қасддан ўлдирилиши ортида турган тизимлар батафсил очиб берилади. Фильмда 24 нафар исроиллик ҳарбийнинг гувоҳликлари келтирилган. Улар Ғазода бутун бошли оилалар қандай йўқ қилингани ва минглаб инсонлар қандай қилиб атайлаб ўлдирилгани ҳақида очиқ гапиради.

Батафсил Gorizontда...
  • 😢 1K
  • 👍 218
  • 🤬 150
  • ❤ 81
  • 🔥 41
  • 🕊 10
  • 😨 4
Post #68338 67.8K
🇱🇹 НАТО қирувчилари Литва ҳаво ҳудудига кирган дронни уриб туширди.

Бу ҳақда мамлакат президенти Гитанас Науседа хабар берди. Авиатехника Беларусдан учирилгани тахмин қилинмоқда.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 258
  • 🤣 72
  • 👍 67
  • ❤ 36
  • 👎 17
  • 😢 5
  • 👏 4
Post #68337 69.1K
🇺🇿🇰🇷 Шавкат Мирзиёев кортежи Корея Миллий Ассамблеяси томон ҳаракатланаётганда Ўзбекистон байроғи рангларига бўялган дирижабл қарши олди

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 673
  • ❤ 102
  • 🔥 34
  • 👎 25
  • 🤬 10
  • 🕊 10
  • 🗿 8
Post #68336 67.5K
🇾🇪🇸🇦🇬🇧 Саудия Арабистони Британиядан ҳам ёрдам сўради - Bloomberg

Буюк Британия Бош вазири Энди Бернхем Саудия Арабистонининг ҳусийларга қарши курашда ҳарбий ёрдам сўровларини, жумладан, нефт инфратузилмасини ҳимоя қилиш ва ҳусийларнинг Баб ал-Мандеб бўғозига қараб ҳаракатланишининг олдини олишда ёрдам беришни кўриб чиқмоқда. Бернхем фақат Саудия Арабистонига Британия ҳарбий маслаҳатчиларини юборишга рози бўлди, аммо у қолган сўровларни маъқуллайдими ёки йўқми номаълум.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 371
  • 🤣 288
  • 👎 79
  • ❤ 59
  • 👍 9
  • 🗿 8
  • 😢 6
Post #68335 66.9K
🇮🇷 Олий Раҳбаримиз тирик – Пезешкиан

"Худога шукур, Олий Раҳбаримиз тирик ва ўз ишини шу тизим ичида давом эттирмоқда. Улар унинг аниқ жойлашувини аниқлай олмаганликлари сабабли, Олий Раҳбаримиз ҳақида турли хил тахминларни тарқатмоқдалар," - деди Эрон президенти.

Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 449
  • 👍 325
  • 🤣 31
  • 🔥 18
  • 🥰 7
  • 👌 6
  • 🕊 6
Post #68334 68.1K
🛢 Дунёда нефть билан боғлиқ энг сўнги янгиликлар.

- Эрон билан уруш фонида АҚШ стратегик захирасидаги нефт захиралари 1982 йилдан бери энг паст даражага камайиб кетди. Ўтган ҳафтада захирада 285 млн баррел нефт қолган эди - Reuters.

- Францияда бензин нархи янги рекорд даражага етди - Le Figaro. Литри учун ўртача нарх 2,11 еврога кўтарилди — бу ҳукумат 1985-йилда бундай статистикани юритишни бошлаганидан бери энг юқори кўрсаткич. Дизел ёқилғиси литри учун тахминан 2,31 еврога кўтарилди.

- Осиё нефтни қайта ишлаш заводлари жума куни Саудия Арабистонига содир бўлган ҳужумдан кейин таъминотнинг қисқариши ва нордон хом нефт нархининг кўтарилишига тайёрланмоқда - Reuters.

- Reuters агентлигининг хабар беришича, Сурияда Ассад ағдарилганидан бери энг йирик норозилик намойишлари ёқилғи нархларининг ошиши туфайли бўлиб ўтди.

- Финляндиянинг ягона нефтни қайта ишлаш заводи саккиз ҳафтага ёпилди, ёқилғи нархи энди литри учун 2,50 еврогача кўтарилди.

- Трамп Эрон билан можаро якунланганидан сўнг нефт нархлари кескин тушиб кетишини ва бу яқин келажакда юз беришини маълум қилди.

- 2026 йил август ойида Ўзбекистон бўйича бензин ўртача 1,9% қимматлаган, йиллик ўсиш 20,2% бўлган. АИ-92 августда 1,1%, АИ-95 эса 4,9% ошган. Йиллик ўсиш эса 20,2% бўлгани қайд этилган.

Саудия Арабистонининг Шарқ-Ғарб нефт қувурига берилган зарба, ҳусийларнинг Қизил денгизга чиқиши ва Ҳормўз бўғозининг яқин кунларда очилмаслигини ҳисобга олсак нефть нархи янада ошиши мумкин.


Батафсил Gorizontда...
  • 👏 286
  • ❤ 59
  • 👍 32
  • 👎 30
  • 🤯 14
  • 😨 12
  • 🤬 11
Post #68333 69.5K
Gorizont 🇺🇸🇨🇳 Хитой бундан фойда кўради - Трамп сунъий интеллект ривожини секинлатишга қарши чиқди АҚШ президенти СИ компанияларини назорат қилиш ва жавобгарликка тортиш учун барча имкониятлар етарлилигини айтди. У ўзини кучли ва ақлли раҳбар сифатида таърифлаб, СИга…
🇺🇸 Сунъий интеллектни назорат қилиш учун фақат мен каби кучли, юқори IQ'га эга ва ақлли давлат раҳбари бўлиши кифоя - Доналд Трамп

"Сунъий интеллектни назорат қилиш ёки ундан “ҳимоя тўсиғи” учун зарур бўлган ягона восита бу кучли ва юқори IQ'га эга ақлли президентдир. Қўшма Штатларда аллақачон шундай президент бор", — деди АҚШнинг амалдаги президенти.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 1.9K
  • 🤬 184
  • 😁 100
  • 🗿 52
  • 👍 11
  • 😱 9
  • 🔥 2
Post #68332 69K
Gorizont 🇨🇳 Сунъий интеллект соҳасидаги қарама-қаршилик глобал бошқарувни издан чиқаради – Хитой ТИВ Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили сунъий интеллектни ривожлантириш бутун инсоният фаровонлигига дахлдор масала ҳисобланишини айтган. Унинг сўзларига кўра, барча томонлар…
🇺🇸🇨🇳 Хитой бундан фойда кўради - Трамп сунъий интеллект ривожини секинлатишга қарши чиқди

АҚШ президенти СИ компанияларини назорат қилиш ва жавобгарликка тортиш учун барча имкониятлар етарлилигини айтди. У ўзини кучли ва ақлли раҳбар сифатида таърифлаб, СИга керак бўлган ягона тўсиқ шу эканини билдирди. У СИ ривожланишига шубҳа билдириш фақатгина Хитойга фойда келтиришини қўшимча қилди.

"Биз СИ соҳасида Хитойдан олдиндамиз. Мамлакатимиз дунёдаги энг технологик ривожланган давлат. Ростини айтсам, мен бу мавқе сақланиб қолишини хоҳлайман. Чунки СИ пойгасида ғолиб чиққан тараф якунда ғалаба қозонади", - деди у.


Ўтган ҳафта соҳа етакчилари тез ривожланаётган технология яқин келажакда инсониятнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👎 262
  • ❤ 63
  • 🤬 52
  • 👍 17
  • 😡 10
  • 😱 9
  • 😢 2
Post #68331 68.8K
🇨🇳 Сунъий интеллект соҳасидаги қарама-қаршилик глобал бошқарувни издан чиқаради – Хитой ТИВ

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили сунъий интеллектни ривожлантириш бутун инсоният фаровонлигига дахлдор масала ҳисобланишини айтган. Унинг сўзларига кўра, барча томонлар сунъий интеллектнинг эзгулик ва ҳамма учун очиқ ҳамда инклюзив ривожланишини биргаликда рағбатлантириши керак.

Шунингдек, Хитой расмийси қўрқув тарқатиш, қарама-қаршилик ва шафқатсиз рақобат глобал сунъий интеллект бошқаруви жараёнини фақат издан чиқаришини, бу эса ҳеч кимнинг манфаатига хизмат қилмаслигини таъкидлаган.


Батафсил Gorizontда...
  • 💯 364
  • ❤ 34
  • 🤔 28
  • 👏 13
  • 👌 6
  • 😱 5
  • 🔥 3
Post #68330 69.9K
Gorizont 🇺🇸🇮🇷 Трамп Эрон келишув тузишга чақираётганини маълум қилди "Инқирозга учраётган Эрон зудлик билан келишув тузишни жуда ҳам истамоқда. АҚШ бу мулоқотга киришиш-кирмаслигини шахсан ўзим ҳал қиламан. Биз буни кўриб чиқишга тайёрмиз", - деб ёзди Қўшма Штатлар…
🇺🇸🇮🇷 Эрон билан урушда АҚШга ёрдам бермаган давлатлар уруш тугаганидан кейин АҚШга унинг харажатларини қоплашлари шарт бўлади - Трамп

"АҚШ ўзи учун эмас, балки бошқаларнинг манфаати учун бу урушни бошлади" - деди Трамп.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 1.9K
  • 🤬 204
  • 😁 80
  • ❤ 45
  • 🍾 10
  • 🔥 5
  • 👌 5
Post #68329 69.3K
Gorizont 🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Украина Россия энергетика иншоотларига зарба бермасликка рози бўлди - Трамп "Россия ҳам шундай қилишга рози бўлди! Дунё бўйлаб дизел ёқилғиси нархларининг кўтарилиши, биринчи навбатда, Эрон билан эмас, балки Россия-Украина уруши билан боғлиқ" - деди…
🇺🇸🇮🇷 Трамп Эрон келишув тузишга чақираётганини маълум қилди

"Инқирозга учраётган Эрон зудлик билан келишув тузишни жуда ҳам истамоқда. АҚШ бу мулоқотга киришиш-кирмаслигини шахсан ўзим ҳал қиламан. Биз буни кўриб чиқишга тайёрмиз", - деб ёзди Қўшма Штатлар президенти ижтимоий тармоқда.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 965
  • 😁 69
  • 👎 61
  • ❤ 43
  • 🗿 15
  • 😱 6
  • 🔥 2
Post #68328 70.2K
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Украина Россия энергетика иншоотларига зарба бермасликка рози бўлди - Трамп

"Россия ҳам шундай қилишга рози бўлди! Дунё бўйлаб дизел ёқилғиси нархларининг кўтарилиши, биринчи навбатда, Эрон билан эмас, балки Россия-Украина уруши билан боғлиқ" - деди Трамп.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 434
  • 🤣 239
  • 👍 54
  • ❤ 49
  • 👎 15
  • 🤬 7
  • 🔥 1
Post #68327 72.8K
🇬🇧 Асли Нигериялик Ребека Афолаби Universal Woman 2026 гўзаллик танловида Буюк Британия номидан иштирок этади.

У 2025 йилда Miss Universal Woman Great Britain унвонини қўлга киритган. Ҳозирги расмий маълумотга кўра, Ребека Universal Woman 2026 халқаро танловида Буюк Британия вакили сифатида қатнашмоқда.

"Дунёни гўзаллик қутқаради"

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 1.1K
  • 😁 129
  • ❤ 85
  • 🗿 58
  • 👎 38
  • 😱 26
  • 🔥 21
Post #68326 66.7K
🇷🇺🇩🇪 Агар Россия ғалаба қозонса... - Германия канцлери.

"Эҳтимол, қитъамизда эркинлик ва тинчликни ҳимоя қилишда энг ҳал қилувчи лаҳзалар олдинда — эҳтимол ҳафталар ёки ойлар — турибди. Агар Россия муваффақиятга эришса, бу барчамиз, жумладан, Германия учун ҳам олдиндан айтиб бўлмайдиган ва мисли кўрилмаган оқибатларга олиб келади. Ва айнан шунинг учун мен бу ерда жуда қатъий, жуда аниқ турибман ва бир дюйм ҳам орқага чекинишни истамайман", деди Мерц.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 482
  • 👎 112
  • ❤ 108
  • 👍 97
  • 🤬 28
  • 🔥 6
  • 👏 4
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →