TGViewer
Channel Public Channel
Gorizont

Gorizont

@gorizont_uz

Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Subscribers
162K
Photos
24.5K
Videos
27.7K
Links
36.9K

Showing posts older than #68326 · Back to latest

Older Posts 18 shown
Post #68325 67K
🇷🇺🇦🇲 Россия “таъмирлаш” сабаб Арманистонга газ экспортини тўхтатади

Чеклов 15-сентябрдан амал қилади. Республика аҳолиси Эрон гази ва ички захиралар ҳисобидан ёнилғи билан таъминланади. Бу ҳолат икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий муносабатлар ёмонлашган бир пайтда юз бермоқда

Россия аввал ҳам Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилганди.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 425
  • 👍 206
  • ❤ 55
  • 🤬 36
  • 👎 16
  • 😡 8
  • 🔥 6
Post #68324 66.4K
Gorizont 🇾🇪🇸🇦🇨🇳 Саудия Арабистони биринчи марта ҳусийларга қарши Хитой ракеталаридан фойдаланди. Яманнинг Мариб вилоятида Хитойда ишлаб чиқарилган DF-15А баллистик ракета учириш мосламасининг парчалари топилди. Ушбу топилма мутахассислар орасида катта шов-шувга сабаб…
🇾🇪 Яман ҳусийлари Қизил денгиздаги яна бир нечта оролни эгаллаб олди

Ҳусийлар Боб ал-Мандеб бўғозидан 160 километр шимолда жойлашган Ҳанеш оролларига жангчиларини жойлаштирди. Катта ва Кичик Ҳанеш оролларининг эгалланиши Яман ҳукумати ҳарбийлари қарши ҳужумга тайёрланаётган бир пайтда юз берди.

Ҳусийларнинг янги ютуқлари уларга Саудия Арабистонининг Қизил денгиз орқали ташиладиган нефт юкларига таҳдид солиш имконини янада оширади. Шунингдек, вазият глобал нефт таъминоти ва нархларига ҳам таъсир қилади. Бу, ўз навбатида, ҳусийларни қўллаб-қувватлайдиган Эронга АҚШ билан урушда устунлик бериши мумкин

Батафсил Gorizontда...
  • 👏 746
  • ❤ 135
  • 👍 94
  • 👎 27
  • 👌 14
  • 🎉 6
  • 🍾 5
Post #68322 65K
🇾🇪🇸🇦🇨🇳 Саудия Арабистони биринчи марта ҳусийларга қарши Хитой ракеталаридан фойдаланди.

Яманнинг Мариб вилоятида Хитойда ишлаб чиқарилган DF-15А баллистик ракета учириш мосламасининг парчалари топилди. Ушбу топилма мутахассислар орасида катта шов-шувга сабаб бўлди, чунки бундай қуроллар Яман операцияси тарихида ҳеч қачон кузатилмаган.

Ҳусийлар Хитой ракета тизимларига эга эмаслиги маълум; уларнинг узоқ масофали ракета арсеналида фақат Эрон моделлари ва маҳаллий модификациялар мавжуд. Шу билан бирга, Саудия Арабистони Хитойдан баллистик ракеталарни (шу жумладан DF-3А ва DF-21 моделларини) яширинча сотиб олишнинг узоқ ва расмий ҳужжатлаштирилган тарихига эга. Улар расман тан олмаган.

Ҳарбий таҳлилчиларнинг хулосасига кўра, топилган қолдиқлар Қироллик ҳаво кучлари ёки Саудия Арабистони қуруқликдаги кучлари томонидан Хитойнинг DF-15А ракета тизимининг биринчи тасдиқланган жанговар қўлланилишини кўрсатади.


Батафсил Gorizontда...
  • 👎 329
  • ❤ 75
  • 😁 29
  • 👍 25
  • 😡 18
  • 🤣 12
  • 🔥 5
Post #68321 65.9K
🇰🇿 Қозоғистонда мушук машинани "ўғрилаб қочмоқчи" бўлди

Мушук машина эшиги очиқлигидан фойдаланиб унинг ичига кирган ва аввалига қўл тормозини, кейин газни босган. Аммо унга узоққа қочиб кетиш насиб қилмади. Машина яқиндаги деворга бориб урилган ҳолда тўхтаган.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 388
  • 🤣 224
  • ❤ 38
  • 😡 6
  • 👏 5
  • 🔥 2
  • 🤯 1
Post #68320 63K
🇷🇺🇺🇦 Олий Рада Бюджет қўмитаси раҳбари Подласаянинг сўзларига кўра, бир кунлик уруш Украина бюджетига 2026-йилда шериклари томонидан тақдим этилган қуролларни ҳисобга олмаганда, 190 миллион долларга тушади.

Батафсил Gorizontда...
  • 😱 257
  • 🤔 64
  • ❤ 27
  • 🔥 20
  • 😁 19
  • 👍 13
  • 😢 9
Post #68319 66.5K
Gorizont 🇬🇧 Шотландия, Уелс ва Шимолий Ирландия раҳбарлари эртага Буюк Британия таркибидан чиқиш масаласини муҳокама қиладилар — The Telegraph Хабарга кўра, улар мустақиллик бўйича референдумлар ўтказиш ҳуқуқига ҳам эришмоқчи. Илк бор ушбу учала ҳудудга ҳам бундай…
🇬🇧 Шотландия, Уелс ва Шимолий Ирландия етакчилари “Лондон ҳукмронлиги даври тугаганини” эълон қилди ва ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини талаб қилди – Sky News.

Шотландия, Уелс ва Шимолий Ирландия раҳбарлари ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи тўғрисидаги меморандумни имзоладилар. Кардиффдаги учрашувда улар ҳамкорлик шартномасини имзоладилар ва Буюк Британияни конституциявий ўзгаришлар кутаётганини эълон қилишди. Шотландия ва Уелс мустақилликни, Шимолий Ирландия эса Ирландия Республикаси билан бирлашишни ёқлайди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👏 635
  • 👍 216
  • ❤ 67
  • 🤣 36
  • 👎 28
  • 🤔 20
  • 🔥 7
Post #68318 65.7K
Gorizont 🇺🇿🇰🇷 Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Корея президенти қароргоҳида тантанали кутиб олинди Уларни Ли Же Мён ва рафиқаси қарши олди. Фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини…
🇺🇿🇰🇷 Сеул шаҳрида олий даражадаги Ўзбекистон - Корея музокаралари бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Корея президентлари алоҳида стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқишга тайёрлигини тасдиқлади.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея 13 та келишув имзолади. Ҳужжатлар AI, биотехнология, инфратузилма, иқлим, таълим, қишлоқ хўжалиги ва мудофаа соҳаларини қамраб олган. Келишувлар Мирзиёев ва Ли Чже Мённинг Сеулдаги музокараларидан кейин имзоланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Жанубий Кореядан яна 8 та тезюрар поезд харид қилиши мумкин. Лойиҳани амалга ошириш имконияти Кореянинг Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси кўмагида ўрганилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ўз миллий геном базасини яратади. Унда ўзбекистонликларнинг генетик маълумотлари ва биологик намуналари жамланади. Бу олимларга аждодларимиздан бизга қандай генетик хусусиятлар ўтгани, қайси касалликларга кўпроқ мойил эканимизни ўрганиш ва уларни эртароқ аниқлаш усулларини ривожлантиришга ёрдам беради. “Biome Center” Жанубий Корея билан ҳамкорликда ташкил этилади.


Батафсил Gorizontда...
  • 👍 376
  • ❤ 55
  • 🔥 30
  • 👏 23
  • 🤣 13
  • 🗿 6
  • 💯 4
Post #68317 64.8K
🇺🇸🇷🇺🇲🇩 Путиннинг кейинги нишони Молдова бўлади - собиқ Марказий разведка бошқармаси директори

"Путин доимий равишда Совет Иттифоқини тиклашга ҳаракат қилмоқда. Ва менимча, кейингиси Литва бўлмайди. Бу Молдова билан содир бўлиши эҳтимоли анча юқори, чунки улар бу борада анча заиф. Европа мамлакатлари тайёр эмас. Уларнинг ҳеч бири уруш, мудофаа ва хавфсизлик концепцияларида зарур бўлган инқилобий ўзгаришларни амалга оширмаган", деди Девид Петреус.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 265
  • 👍 76
  • ❤ 63
  • 🤣 39
  • 🤬 26
  • 💯 18
  • 😱 7
Post #68316 65.7K
🇺🇿🇰🇷 Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Корея президенти қароргоҳида тантанали кутиб олинди

Уларни Ли Же Мён ва рафиқаси қарши олди. Фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 325
  • ❤ 73
  • 👏 30
  • 🔥 22
  • 👌 4
  • 🍾 4
  • 💯 2
Post #68315 67.1K
🇷🇺 НАТО “Сатан II" деб атайдиган Россиянинг РС-28 Сармат ракетаси.

РС-28 «Сармат» — Россия ишлаб чиққан, силосдан учириладиган оғир қитъалараро баллистик ракета (ICBM). НАТО таснифида у SS-X-30, Ғарб ОАВларида эса кўпинча «Satan II» деб аталади. Унинг асосий вазифаси — стратегик ядровий зарбани узоқ масофага етказиш.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 463
  • 👎 73
  • ❤ 63
  • 😁 27
  • 😡 11
  • 🔥 5
  • 👏 4
Post #68314 64.1K
🇺🇸🇮🇷🇮🇱 Эрон Президенти Масуд Пезешкиён:

"Уларнинг технологияси уларни аслида дунёнинг ҳақиқий террорчиларига айлантиради. Исроил ва Қўшма Штатларга қаранг. Улар Сурияда, Ливанда, Ғазода, Ироқда, Қатарда ёки ҳатто Эронда нималар қилишмоқда. Улар хоҳлаган одамни ўлдиришади ва кейин бу одамларни террорист деб даъво қилишади. Бу жуда ғалати дунё.

Улар бир киши учун бутун бир оилаларни ўлдиришмоқда кейин уларни террористлар деб аташади. Ўзларини биз террорчиларни ўлдирдик деб оқлашади. Аслида ўзлари ҳақиқий террорчилар. Улар давлат террорчилари."

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 1.7K
  • 💯 582
  • ❤ 94
  • 🔥 30
  • 👏 22
  • 👎 8
  • 😡 3
Post #68313 63.3K
📱 xazna орқали Таълим кредитини онлайн расмийлаштириш мумкин

Контракт тўловини молиялаштириш учун "xazna" иловасида Таълим кредитига онлайн ариза топшириш кифоя.

Талаба хотин-қизлар учун кредит 0 фоиз, талаба йигитлар учун 14 фоиз ставкада ажратилади. Имтиёзли давр — ўқиш даври + 6 ой.
Асосий қарзни тўлаш ўқиш тугаганидан кейин 7-ойдан бошланади ва 7 йил давомида қайтарилади.

Кредит кундузги таълим шаклида контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган.

Барча жараён онлайн — "xazna" иловасининг ўзида.

Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 33
  • 👎 16
  • 👍 2
  • 😁 2
Post #68311 63.6K
🇺🇸🇮🇷 Америка расмийлари Эрон ҳудуди устида уриб туширилган F-15E Strike Eagle қирувчи самолётининг навигаторини махфий қидириш ва эвакуация қилиш операциясининг тафсилотларини ошкор қилишди.

Пентагон улар ноёб Марказий разведка бошқармаси технологиясидан фойдаланганликларини тасдиқлади, бу уларга Эрон кучлари уни қидираётган пайтда жароҳатланган аскарнинг жойлашувини аниқ кузатиш имконини берди.

АҚШ штаби бошлиғи генерал Ден Кейн эълон қилинган видеолавҳага изоҳ бериб, қутқарув вертолётининг тасвири атайлаб хиралаштирилганини таъкидлади. У хира тасвирлар самолётга киритилган модификациялар ва ишлатилган аниқ технологик ечимларни сир сақлаш учун зарурлигини тушунтирди.

Эслатиб ўтамиз, 2026-йил апрель ойи бошида Америка қирувчи самолёти жанговар миссия пайтида Эрон зенит ракетаси томонидан уриб туширилган. Кейин учувчи эвакуация гуруҳи келгунига қадар тоғли чўлда деярли 50 соат яширинган.

Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 166
  • 😁 96
  • 👎 38
  • 👍 34
  • 👏 10
  • 😨 5
  • 🎉 3
Post #68310 62.6K
🇮🇳🇮🇷 Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ходими Эрон президентининг Нью-Деҳлидаги BRICS саммитидаги нутқи пайтида ёнғоқ еб ўтирди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👎 762
  • 😁 242
  • 🤬 208
  • 🤣 75
  • ❤ 29
  • 🥴 26
  • 👍 11
Post #68309 62.6K
🇾🇪🇮🇷 Баб ал-Мандеб бўғози яқинидаги яманлик ҳусий жангчиси:

"Энди бизда иккита бўғоз бор - Ҳормуз бўғози ва Баб ал-Мандеб бўғози. Ҳормуз бўғозининг калити эронлик биродарларимиз қўлида, Баб ал-Мандеб бўғозининг калити эса бизнинг қўлимизда."

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 1.4K
  • 🔥 129
  • 👏 71
  • ❤ 65
  • 👎 34
  • 🥴 16
  • 🗿 8
Post #68308 64.5K
🇾🇪🇸🇦🇮🇱 Саудия Арабистони Исроилдан ёрдам сўради

Саудия Арабистони Ямандаги ҳусийларнинг тез суръатлар билан олдинга силжиши фонида Исроилдан разведка ва бошқа ёрдам сўради. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) орқали Тел-Авивга стратегик Боб ал-Мандеб бўғозига таҳдид борасида сўров юборган.

Ар-Риёд Қизил денгизда юк ташишнинг тўлиқ тўхтатилишидан хавотирда. Сўнгги кунларда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган ҳусийлар Яманнинг ғарбий соҳилида сезиларли ютуқларга эришдилар ва Қизил денгиз ва Аден кўрфази ўртасидаги муҳим ўтиш жойи бўлган Боб ал-Мандебга етиб келишди.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 1K
  • 🤣 303
  • ❤ 84
  • 👎 69
  • 🤔 23
  • 👍 21
  • 😡 15
Post #68306 64.3K
Gorizont 🇸🇦 Яқин Шарқдаги можароларнинг кескинлашиши ҳамда Саудия Арабистони нефть қувурига етказилган зарар фонида Brent нефть нархи 108 долларга яқинлашди. Бундай юқори нарх май ойидан буён кузатилмаган эди. Зарар етган нефть қувуридан кунига тахминан 5 млн баррель…
🇸🇦 Сунъий йўлдош тасвирлари дрон ҳужумидан сўнг Саудия Арабистонининг Шарқ-Ғарб нефть қувуридаги насос станциясига жиддий зарар етганини кўрсатмоқда.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 414
  • ❤ 56
  • 👎 33
  • 👏 17
  • 😢 9
  • 😁 6
  • 🔥 3
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →