TGViewer
Channel Public Channel
Gorizont

Gorizont

@gorizont_uz

Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Subscribers
162K
Photos
24.5K
Videos
27.7K
Links
36.9K

Showing posts older than #68306 · Back to latest

Older Posts 19 shown
Post #68305 64.2K
🇸🇦 Яқин Шарқдаги можароларнинг кескинлашиши ҳамда Саудия Арабистони нефть қувурига етказилган зарар фонида Brent нефть нархи 108 долларга яқинлашди.

Бундай юқори нарх май ойидан буён кузатилмаган эди.

Зарар етган нефть қувуридан кунига тахминан 5 млн баррель нефть ўтади. Қувур уруш бошлангандан буён Ҳурмуз бўғози ёпилиши натижасида нефть таклифи пасайишининг салбий оқибатларини юмшатишда муҳим роль ўйнаётган эди.  

Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 195
  • 👏 98
  • 👎 13
  • 😁 10
  • 🤔 5
  • 🤬 3
  • 😢 2
Post #68304 64K
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Мен президент Зеленскийдан Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводларига зарба бермасликни сўрадим — Трамп

Трампнинг фикрича, АҚШда бензин нархининг ошиши Эрон иштирокидаги уруш билан эмас, балки Украинанинг Россия нефтни қайта ишлаш заводларига берган зарбалари билан боғлиқ.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 721
  • 👍 65
  • ❤ 41
  • 🗿 25
  • 👎 16
  • 🤬 9
  • 😁 7
Post #68303 64.7K
🇰🇷 Жанубий Кореялик миллиардер - Smilegate ўйин компанияси асосчиси Квон Хёк Бин, суд қарорига кўра, собиқ умр йўлдошига компаниянинг 35%ини бериш, бундан ташқари яна $48–49 млн. атрофида нақд пул тўлаш мажбуриятини олди.

2022 йилда ажримга берган хотини унга бизнесни ривожлантиришга ёрдамлашгани ва уй ишларини бажариш орқали ҳисса қўшганини айтиб, миллиардер улушининг ярмини талаб қилган.

Натижада, суд унга мамлакат тарихидаги энг йирик суммани белгилади. Бу аввалги ўрнатилган рекорддан 3 баравар кўп.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 383
  • 🤬 133
  • ❤ 59
  • 👎 53
  • 👍 15
  • 👏 6
  • 😢 4
Post #68302 61.7K
🏳️ Афғонистон шимолида ўтган кунлари кузатилган талофатли сел ҳодисаси

Ижтимоий тармоқларда шу каби видеолар тарқалмоқда. Олдинроқ Афғонистон метеорология департаменти айни шу ҳудудларда кучли сел ҳодисалари бўлиши мумкинлигини огохлантирган эди.

Батафсил Gorizontда...
  • 😢 417
  • ❤ 49
  • 😱 40
  • 😁 8
  • 👎 6
  • 👍 5
  • 😨 3
Post #68301 60.2K
🇸🇾Сурияда ёқилғи нархининг кескин ошиши ортидан намойишлар бошланди

Сурияда бир кечада дизель ёқилғиси нархи 40 фоизга, benzин нархи эса тахминан 26–28 фоизга кескин қимматлашгани ортидан оммавий норозиликлар келиб чиққан. Намойишчилар Ҳалаб-Дамашқ автомагистралини тўсиб қўйган.

Минтақа ОАВларининг қайд этишича, ёқилғи нархи ошишидан келиб чиққан норозилик қисқа фурсат ичида кенг кўламли тартибсизликларга айланиб бормоқда.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 275
  • 😢 74
  • ❤ 61
  • 👎 38
  • 🤣 14
  • 👏 8
  • 🔥 3
Post #68300 59.9K
🇺🇸🇮🇷 Вашингтон Эроннинг ядровий дастур муҳокамасини Ҳормуз бўғзини очишдан устун қўймоқда – ОАВ

АҚШ маъмурияти Форс кўрфази давлатларига Эрон билан бўлажак музокараларда Ҳормуз бўғзини қайта очиш масаласидан кўра унинг ядровий дастурига эътибор қаратиш истагида эканини маълум қилган. ОАВ хабарларига кўра, АҚШ расмийлари бўғоздаги кема қатнови давом этаётган бир пайтда ушбу мавқени Форс кўрфази мамлакатларига ёпиқ тарзда етказган.

Вашингтон Эрон билан келгуси дипломатик мулоқотларда асосий эътиборни мамлакатнинг ядровий салоҳиятини чеклашга қаратишни маъқул кўрмоқда.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 266
  • 😁 79
  • ❤ 71
  • 👎 9
  • 👍 3
  • 💯 3
  • 😡 3
Post #68299 58.9K
🇷🇺🇺🇦Россия Украинада эвропалик сиёсатчиларга суиқасд уюштирмоқчи бўлди

Ҳужум вақтида поездда Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон ҳамда Германия канцлерининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер бўлган. Улар поезддан зудлик билан эвакуация қилинган.

Поездда бўлган Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт ижтимоий тармоқдаги саҳифасида махсус таркибдан бир неча дақиқа ўтиб чегара орқали ўтиши керак бўлган поезд ҳужумга учраганини маълум қилган. Дрон яқинлашганда поезд эвакуация қилинган ва ҳеч ким жабрланмаган.

Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 213
  • 😁 140
  • 👍 93
  • 🤣 38
  • 😡 34
  • 🔥 21
  • 😨 14
Post #68297 63.1K
🇹🇷🇮🇱 Эрдўғон яҳудийларни Рош-а-Шана байрами билан табриклади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон яҳудий фуқароларни Рош-а-Шана байрами билан табриклади.

«Яҳудий фуқароларимизни Рош-а-Шана байрами билан табриклайман ва ушбу байрам нафақат минтақамизда, балки бутун дунёда тинчлик ва фаровонликка сабаб бўлишини тилайман», — дейилади табрикномада.

Рош-а-Шана — яҳудийларнинг Янги йили бўлиб, яҳудий тақвимидаги тишрей ойининг янги ойи даврида нишонланади. Бу йил байрам 11–13 сентябрь кунларига тўғри келади.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 1.1K
  • 🤣 311
  • 👎 181
  • 👍 61
  • ❤ 54
  • 😁 20
  • 🍾 12
Post #68296 63.6K
🇨🇳 Хитойнинг LimX Dynamics компанияси вазифасига қараб ўзгара оладиган Tron 2 роботини тақдим этди

Серияли ишлаб чиқаришга мўлжалланган ушбу роботнинг имкониятлари кенг. Ундан уй-рўзғор ишлари, қишлоқ хўжалиги, тақсимлаш ва омбор марказларида фойдаланиш мумкин.

Роботнинг асосий хусусияти — унинг пастки қисми вазифага қараб ўзгартирилади:

🔹 аниқ ва мураккаб ишлар учун — стационар платформага ўрнатилади;
🔹 оғир юкларни ташиш учун — ғилдиракли базага ўтказилади;
🔹 юриш ва зинадан кўтарилиш учун — икки оёқли шаклга келтирилади.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 110
  • ❤ 52
  • 👎 24
  • 😱 11
  • 🤣 10
  • 🤯 6
Post #68295 62.7K
🇮🇷 Эрон кўнгиллилар армиясини тузмоқда

Эронда АҚШ ҳужумидан ҳимояланиш учун 1000 дан ортиқ кўнгиллилар батальони тузилади. Ташкилот штаби баёнотига кўра, кампания «Ўзини фидо қилувчилар» деб номланган.

Таъкидланишича, мамлакатнинг ҳар бир фуқароси кўнгилли сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин. 15 сентябрдан сўнг улар ҳарбий тайёргарлик ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича курсларда қатнашиши мумкин.

Маълум қилинишича, Эрон фуқаролари томонидан аллақачон 31,5 миллиондан ортиқ ариза топширилган.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 1.2K
  • ❤ 133
  • 👏 125
  • 🔥 14
  • 🎉 11
  • 😢 10
  • 🤬 8
Post #68291 69.7K
🇸🇦🇺🇸🇮🇷 Дрон ҳужуми ортидан Саудия Арабистонининг Шарқ-Ғарб нефт қувури фаолияти тўхтатилиши сабабли жаҳон бозорига етказиладиган нефт 4 фоизгача камайиши мумкин.

Дронлар ҳужумидан сўнг, Саудия Арабистонининг Ҳўрмуз бўғозини айланиб ўтиб, Қизил денгиздаги Янбу портига кунига тахминан 4 млн баррел нефт етказиб берадиган Шарқ-Ғарб нефт қувури ўз ишини тўхтатди. Экспортнинг ҳозирги суръатларида Янбудаги нефт захиралари тахминан 5-7 кунга етади. Шундан сўнг, агар қувур орқали нефт ҳайдаш қайта тикланмаса, Саудия Арабистони етказиб бериш ҳажмини қисқартиришга мажбур бўлади.

Reuters манбаларига кўра, нефт қувурини тўлиқ таъмирлаш 5-6 ҳафтагача давом этиши мумкин, аммо қувватларнинг бир қисми эртароқ ишга туширилиши эҳтимоли юқори.

Яқин Шарқдаги уруш ва Ҳўрмуз бўғози орқали юк ташишдаги муаммолар вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Саудия Арабистонида нефт қазиб олиш феврал ойидаги кунлик 10,9 млн баррелдан август ойида 6,2 млн баррелгача пасайиб кетди.
Саудия экспортининг янада қисқариши жаҳон бозорида нефт ва ёнилғи нархларининг бундан-да тезроқ ошишига олиб келиши мумкин.

Саудия Арабистонидаги нефт қувурига зарба берган дронлар Ироқ ҳудудидан учирилган. Буни Ироқ ҳукумати ҳам тасдиқлади ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди. АҚШ президенти Доналд Трампнинг сўзларига кўра, ушбу ҳужум ортида Эрон турибди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 316
  • ❤ 170
  • 😁 33
  • 🔥 21
  • 🤬 15
  • 👎 13
  • 👏 9
Post #68290 68.2K
🇨🇳🇮🇷 Хитой — Эрон йўналишида биринчи контейнер блок-поезд қатнови йўлга қўйилди

Марказий Осиё давлатлари ҳудуди орқали Хитой — Эрон йўналишида биринчи блок-поезд ҳаракати бошланди. 55 вагондан иборат биринчи поезд автомобиль эҳтиёт қисмлари, истеъмол товарлари ва бошқа аралаш юкларни ташимоқда.

Йўналиш Хитойдаги Чэнсян станциясидан бошланиб, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон орқали Сарахс чегара станциясигача етиб боради. Маршрутнинг умумий узунлиги 6000 километрдан зиёд.

Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 488
  • 👍 430
  • 💯 36
  • 👏 29
  • 👎 11
  • 🤔 9
  • 🔥 6
Post #68289 65.7K
❌Hamma shu savolni ishlolmay Prava imtihonidan yiqilmoqda😱

Ishlab ko’ringchi quyidagilardan kim birinchi harakatlanadi …?
  • ❤ 22
  • 👎 8
  • 😁 6
Post #68288 66.2K
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Зеленский битта ишни қилиши керак. У Россиядаги дизель ёқилғисини йўқ қилишни тўхтатиши лозим. Айнан шу нарса дизель танқислигини келтириб чиқармоқда. Бунинг Яқин Шарққа ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу Россия ва Украина ўртасидаги воқеалар оқибатидир — Трамп

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 482
  • 🤣 249
  • 👍 70
  • ❤ 47
  • 🤬 30
  • 🗿 18
  • 🥴 11
Post #68287 69.2K
🇰🇬 Қирғизистонда музликлар шиддат билан эриб бормоқда.

Аср бошидан бери уларнинг умумий майдони қарийб 17%га қисқарган. Айрим музликлар йилига 16 метргача чекиняпти.

Бу фақат Қирғизистон муаммоси эмас. Мамлакатда қарийб 10 мингта музлик бор. Улардан оқадиган сув дарёларни тўлдиради, далаларни суғоради ва ГЭСларни ишлатади. Тянь-Шань музликлари Марказий Осиёнинг асосий сув манбаларидан бири ҳисобланади.

Қирғизистондаги музликлар эриши Ўзбекистон далаларигача таъсир қилади. Тянь-Шандан тушган сув дарёлар орқали Ўзбекистонга ҳам келади. Музликлар ҳозир тез эриётгани — кейинчалик дарёларга тушадиган сув камайиши дегани. Ҳисоб-китобларга кўра, келажакда суғориш сувининг қарийб чорак қисми етишмай қолиши мумкин.

Батафсил Gorizontда...
  • 😢 402
  • ❤ 81
  • 😱 39
  • 👍 21
  • 👎 12
  • 😨 5
Post #68286 65K
🇷🇺🇺🇦🇺🇸 Россия, Украина ва АҚШ иштирокидаги уч томонлама музокаралар октябрь ойида қайта тикланиши мумкинлиги ҳақида Дмитрий Песков маълум қилди.

Музокараларнинг дастлабки икки раунди БААда, учинчи раунди Швейцарияда бўлиб ўтган эди. Кейинчалик Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани сабабли навбатдаги учрашувлар қолдирилганди.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 133
  • 👍 49
  • ❤ 31
  • 🤔 18
  • 🤬 3
  • 🗿 3
  • 🔥 2
Post #68285 64.5K
🇷🇺🇺🇦🇵🇱 Россия Польша — Украина чегараси яқинида поездга зарба берди

Украина темир йўллари маълумотига кўра, Россия Украинанинг Волин вилоятида, Польша чегарасидан атиги 2 километр узоқликда йўловчи поезди локомотивига зарба берган.

Кузатув гуруҳи поезд бригадасини хавф ҳақида олдиндан огоҳлантирган. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 310
  • 👎 130
  • ❤ 56
  • 😢 25
  • 🤬 22
  • 🕊 6
  • 🔥 3
Post #68284 64.5K
🇷🇺🇮🇷 Ғарб хавфсизлик манбалари ва Кремлга яқин шахснинг маълум қилишича, Эрон Исроил ва АҚШ билан можарода фойдаланиш учун Россиядан "Герань" дронларини сўраган — Financial Times

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 554
  • ❤ 48
  • 👏 27
  • 😁 19
  • 🤣 6
  • 🔥 5
  • 🤬 3
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →