TGViewer
Gorizont Gorizont @gorizont_uz · 162K subscribers
Post #68291 69.7K
🇸🇦🇺🇸🇮🇷 Дрон ҳужуми ортидан Саудия Арабистонининг Шарқ-Ғарб нефт қувури фаолияти тўхтатилиши сабабли жаҳон бозорига етказиладиган нефт 4 фоизгача камайиши мумкин.

Дронлар ҳужумидан сўнг, Саудия Арабистонининг Ҳўрмуз бўғозини айланиб ўтиб, Қизил денгиздаги Янбу портига кунига тахминан 4 млн баррел нефт етказиб берадиган Шарқ-Ғарб нефт қувури ўз ишини тўхтатди. Экспортнинг ҳозирги суръатларида Янбудаги нефт захиралари тахминан 5-7 кунга етади. Шундан сўнг, агар қувур орқали нефт ҳайдаш қайта тикланмаса, Саудия Арабистони етказиб бериш ҳажмини қисқартиришга мажбур бўлади.

Reuters манбаларига кўра, нефт қувурини тўлиқ таъмирлаш 5-6 ҳафтагача давом этиши мумкин, аммо қувватларнинг бир қисми эртароқ ишга туширилиши эҳтимоли юқори.

Яқин Шарқдаги уруш ва Ҳўрмуз бўғози орқали юк ташишдаги муаммолар вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Саудия Арабистонида нефт қазиб олиш феврал ойидаги кунлик 10,9 млн баррелдан август ойида 6,2 млн баррелгача пасайиб кетди.
Саудия экспортининг янада қисқариши жаҳон бозорида нефт ва ёнилғи нархларининг бундан-да тезроқ ошишига олиб келиши мумкин.

Саудия Арабистонидаги нефт қувурига зарба берган дронлар Ироқ ҳудудидан учирилган. Буни Ироқ ҳукумати ҳам тасдиқлади ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди. АҚШ президенти Доналд Трампнинг сўзларига кўра, ушбу ҳужум ортида Эрон турибди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 316
  • ❤ 170
  • 😁 33
  • 🔥 21
  • 🤬 15
  • 👎 13
  • 👏 9
More from @gorizont_uz
  1. Oct 16, 2026🇧🇾 Лукашенко ҳарбийларга ўқлардан қочишни ўрганишни буюрди. Батафсил Gorizontда...
  2. Oct 16, 2026🇷🇺🇺🇦 Агар Путин фақат Донбассни хоҳласа, у Киевни эгаллаб олишга уринмас эди – Зеленск…
  3. Oct 16, 2026🇮🇳 Ҳинд кино ижодкорлари томонидан "Рамаяна" филмининг илк трейлери тақдим этилди. Батаф…
  4. Oct 16, 2026🇱🇻🇪🇺🇺🇦 Агар биз Европадаги ҳозирги идеал ҳаётни, круассанлар ейишни, эрталаб кофе ич…
  5. Oct 16, 2026🇧🇾🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Агар Украина бу йил тинч йўл билан келишувга рози бўлмаса, келаси йили ва…
  6. Oct 16, 2026🇺🇿 Ўзбекистон иккинчи ва учинчи атом электр станциясини ҳам қуришни режалаштирмоқда. Бат…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →