TGViewer
Gorizont Gorizont @gorizont_uz · 162K subscribers
Post #68334 68.1K
🛢 Дунёда нефть билан боғлиқ энг сўнги янгиликлар.

- Эрон билан уруш фонида АҚШ стратегик захирасидаги нефт захиралари 1982 йилдан бери энг паст даражага камайиб кетди. Ўтган ҳафтада захирада 285 млн баррел нефт қолган эди - Reuters.

- Францияда бензин нархи янги рекорд даражага етди - Le Figaro. Литри учун ўртача нарх 2,11 еврога кўтарилди — бу ҳукумат 1985-йилда бундай статистикани юритишни бошлаганидан бери энг юқори кўрсаткич. Дизел ёқилғиси литри учун тахминан 2,31 еврога кўтарилди.

- Осиё нефтни қайта ишлаш заводлари жума куни Саудия Арабистонига содир бўлган ҳужумдан кейин таъминотнинг қисқариши ва нордон хом нефт нархининг кўтарилишига тайёрланмоқда - Reuters.

- Reuters агентлигининг хабар беришича, Сурияда Ассад ағдарилганидан бери энг йирик норозилик намойишлари ёқилғи нархларининг ошиши туфайли бўлиб ўтди.

- Финляндиянинг ягона нефтни қайта ишлаш заводи саккиз ҳафтага ёпилди, ёқилғи нархи энди литри учун 2,50 еврогача кўтарилди.

- Трамп Эрон билан можаро якунланганидан сўнг нефт нархлари кескин тушиб кетишини ва бу яқин келажакда юз беришини маълум қилди.

- 2026 йил август ойида Ўзбекистон бўйича бензин ўртача 1,9% қимматлаган, йиллик ўсиш 20,2% бўлган. АИ-92 августда 1,1%, АИ-95 эса 4,9% ошган. Йиллик ўсиш эса 20,2% бўлгани қайд этилган.

Саудия Арабистонининг Шарқ-Ғарб нефт қувурига берилган зарба, ҳусийларнинг Қизил денгизга чиқиши ва Ҳормўз бўғозининг яқин кунларда очилмаслигини ҳисобга олсак нефть нархи янада ошиши мумкин.


Батафсил Gorizontда...
  • 👏 286
  • ❤ 59
  • 👍 32
  • 👎 30
  • 🤯 14
  • 😨 12
  • 🤬 11
More from @gorizont_uz
  1. Oct 16, 2026🇵🇦 Панама канали ҳақида. Батафсил Gorizontда...
  2. Oct 16, 2026🇨🇳 Хитойда таёқ ва қалқон билан қуролланган робот-полициялар синовдан ўтказилмоқда Fuxi…
  3. Oct 16, 2026🇺🇸🇮🇷 Агар Эрон ядровий қуролга эга бўлса, у ундан Қўшма Штатларнинг ғарбий соҳилига ҳу…
  4. Oct 16, 2026🇾🇪🇸🇦 Саудия шахзодаси Салмоннинг ҳаёти тобора хавф остида қолмоқда. Ҳусийлар уни ўлдир…
  5. Oct 16, 2026🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Путин билан музокара олиб бориш осонроқ. Уруш Украина президенти иштирокисиз…
  6. Oct 16, 2026🇺🇸 Teslaнинг янги Roadster спорткари намойиш қилинди. Батафсил Gorizontда...
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →