Президент Шавкат Мирзиёевнинг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитидаги нутқидан асосий фикрлар:
📌Бугунги кунда дунё чуқур геосиёсий ўзгаришларни бошидан кечирмоқда, янги таҳдид ва хатарлар пайдо бўлмоқда. Бу вазият янада яқин ҳамкорлик ва биргаликда қарорлар қабул қилишни талаб этади;
📌Ҳар қандай низо ва келишмовчиликлар фақат тинч йўл билан, сиёсий-дипломатик воситалар орқали, халқаро ҳуқуқ ва барча томонлар манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳал этилиши зарур;
📌“Биз Яқин Шарқдаги қарама-қаршилик ва Ғазодаги гуманитар вазиятни катта ташвиш билан кузатиб боряпмиз. Ушбу минтақада тезроқ тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши тарафдоримиз”;
📌ОҲИЧКнинг асосий мақсади Осиёда ўзаро ҳамкорликнинг яхлит инфратузилмасини шакллантириш, ўзаро уйғун ва олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган ҳаракатлар, мажбуриятларни бажариш асосидаги муносабатларнинг барқарор тизимини яратиш бўлиши керак;
📌Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш, унда Кенгашни узоқ муддатли ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, давлатлар ўртасида ўзаро боғлиқлик ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш таклиф этилди;
📌Технологик ишонч ва сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланиш бўйича Осиё ташаббуси илгари сурилди;
📌Иқлим барқарорлиги соҳасида шериклик қилиш бўйича ташаббус таклиф қилинди. Бу сувни тежайдиган технологияларни биргаликда жорий этиш, “яшил” энергетикани ривожлантириш ва атроф-муҳит ҳолатини доимий кузатиб бориш имконини беради;
📌Ўзбекистон Кенгашнинг Инсон мезони бўйича координатори сифатида таълим, маданият ва гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда ва келгуси йили Инсон салоҳиятини ривожлантириш бўйича форумни ўтказишга тайёр;
📌Ўзбекистон ОҲИЧКнинг ташкилий асосларини янада мустаҳкамлаш ва унинг низомини такомиллаштириш борасидаги ишларни қўллаб-қувватлайди. Илгари сурилаётган ташаббуслар ўзининг амалий ижросини топиши муҳим.
👉Каналга уланиш👈
Post #17812
3.26K
- 👍 17