Қўшни давлатдан келган наркосавдогарлар ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддаси савдосига чек қўйилди.
Маълум қилинишича, 1972 ва 1976 йилларда туғилган қўшни давлатнинг икки нафар фуқароси соф оғирлиги 2 кг 18 грамм опий моддасини айланма йўллар орқали Ўзбекистонга олиб кирган. Улар Тошкент вилоятида шартли харидорга гиёҳвандлик моддасини 20 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉Каналга уланиш👈
Post #17810
3.05K

- 👍 19