Саида Мирзиёева Истанбулдаги илғор таълим тажрибаси билан танишди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Истанбулда Нажмиддин Билол Эрдўған билан биргаликда Ибн Халдун университети ва “Yenidoğu” мактабидаги таълим моделларини ўрганди.
Ибн Халдун университетининг асосий тамойили — интеллектуал мустақиллик. Бу ерда талабага мустақил ва танқидий фикрлаш, турли ёндашувларни қиёслаш ва ўз ғоясини яратиш ўргатилади. Университет таълими кўп тилли ва халқаро муҳитга йўналтирилган.
“Yenidoğu” мактабларида эса боланинг қизиқиши, фикрлаши ва мулоқот қобилиятини ривожлантириш, ўз салоҳиятини кашф этишига ёрдам бериш асосий ўринда туради. Бу ерда назарияни ҳаёт билан боғлайдиган махсус устахоналар, лойиҳалар ва амалий машғулотларга ҳам катта урғу берилади.
Саида Мирзиёева ташриф давомида Ўзбекистон ва Туркия таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, тажриба алмашиш ҳамда ўқувчилар, талабалар ва педагоглар учун янги имкониятлар яратиш бўйича келишиб олинганини маълум қилди.
👉Каналга уланиш👈
Post #17793
3.09K







- 👍 17