Кўкдала тумани ҳокимига болта билан ҳужум қилинди
Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокими Хуррам Жўраевга тадбиркор болта билан ҳужум қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Манбага кўра, воқеа 14 октябрь куни пахта қабул қилиш масканида содир бўлган. Тадбиркор ҳокимнинг келишини кутиб турган ва у келганидан сўнг ортидан болта билан зарба берган.
Маълум қилинишича, ҳодисага тадбиркорнинг дўконини бузиш масаласи бўйича келиб чиққан низо сабаб бўлган. Ҳокимлик дўконни буздириш юзасидан судга даъво киритган.
Дастлабки суд тадбиркор фойдасига қарор чиқарган, кейин иш бошқа туман судида кўрилиб, ҳокимлик даъвоси қаноатлантирилган. Шундан сўнг тадбиркорга дўконни бузиш учун бир ҳафта муҳлат берилган.
Ички ишлар вазирлиги ҳодиса содир бўлганини тасдиқлаб, прокуратура ўрганиш олиб бораётганини маълум қилди. Манбага кўра, ҳоким ҳозирда шифохонада, аҳволи қониқарли.
👉Каналга уланиш👈
Post #17781
3.14K

- 😢 16