Патагонияда 300 дан ортиқ кит боласи нобуд бўлди: олимлар сабабини аниқлашга уринмоқда
Аргентина жанубидаги Патагония соҳилларида 2026 йил июнь ойидан бери 300 дан ортиқ жанубий сардин китининг боласи нобуд бўлди. Бу тур учун қайд этилган энг йирик оммавий нобуд бўлиш ҳолатларидан бири ҳисобланади.
Лаборатория таҳлилларида нобуд бўлган китларда бактерия аниқланди. У оғир инфекцияни келтириб чиқариши ва ҳаётий муҳим аъзоларга зарар етказиши мумкин.
Дастлабки тахминга кўра, денгиз чайкалари кит болаларининг терисини чўқиб жароҳатлаб, бактериянинг организмга киришига сабаб бўлиши мумкин. Бироқ бу тахмин ҳали тўлиқ тасдиқланмаган.
Мутахассислар оммавий нобуд бўлишга сув ҳарорати ва таркибидаги ўзгаришлар, озуқа етишмаслиги ёки бактериянинг янги, кучлироқ штамми пайдо бўлиши ҳам таъсирини ҳам ўрганмоқда.
Ҳозир ҳолат бутун китлар популяциясига қандай таъсир қилиши аниқ эмас. Шунингдек, бактерия одамларга юқмаслиги учун нобуд бўлган китлар жасадига тегмаслик тавсия этилган.
👉Каналга уланиш👈
Post #17758
3.04K

- 😢 22