Шунча ташвиш камлик қилгандай энди бу хабар: COVID-19 касаллиги миядаги дофамин тизимига таъсир қилган бўлиши мумкин
Тадқиқотларга кўра, COVID-19 дан кейин миянинг мотивация, хотира ва ҳиссий ҳолат билан боғлиқ тизимларида ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Хусусан, дофамин билан боғлиқ нерв учлари зичлигининг камайиши аниқланган.
Дофамин инсоннинг рағбати, ҳаракатга ундаши ва мукофот ҳиссини шакллантиришда иштирок этади. Шу сабабли бу тизимдаги ўзгаришлар айрим беморларда кайфият ва диққат билан боғлиқ муаммоларга алоқадор бўлиши мумкин.
Тадқиқотда узоқ давом этувчи COVID-19 аломатлари бўлган 24 нафар беморнинг мияси 24 нафар соғлом иштирокчиники билан таққосланган. Беморларда дофамин ажратувчи нерв учлари зичлигини кўрсатувчи белги 16–20 фоизга паст бўлган. Бу дастлабки натижа бўлиб, вирус дофамин рецепторларини «куйдириб юбориши» ёки ўзгаришлар қайтмаслигини ҳозирча исботламайди.
👉Каналга уланиш👈
Post #17754
3.05K

- 👍 20