Москвада ҳаво ҳудуди кетма-кет иккинчи кун чеклангани сабабли пойтахт аэропортларида 370 дан ортиқ рейс кечиктирилди ёки бекор қилинди.
ОАВ маълумотларига кўра:
🔹 Внуково — 62 та рейс кечиктирилди, 39 таси бекор қилинди;
🔹 Домодедово — 23 та рейс кечиктирилди, 8 таси бекор қилинди;
🔹 Шереметьево — 104 та рейс кечиктирилди, 135 таси бекор қилинди.
Айрим самолётлар захира аэродромларига йўналтирилган.
Москва мэри Сергей Собяниннинг маълум қилишича, тун давомида пойтахтга яқин ҳудудларда 144 та дрон ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилган.
Ўзбекистондан учган иккита самолёт ҳам Москвага қўна олмай, захира аэродромларига йўналтирилди.
@Geointriga_uz



