Украина разведкаси Россияга тегишли ҳужжатни қўлга киритгани ҳақида The Guardian хабар бермоқда. Нашрга кўра, ҳужжатда Украинадаги йирик шаҳарларнинг электр таъминоти, иситиш, сув таъминоти ва канализация тизимларини ишдан чиқариш орқали аҳоли ҳаётини оғирлаштириш режаси баён этилган.
Россия томони ҳужжатда критик инфратузилманинг муайян объектларини йўқ қилиш учун қанча ракета ва учувчисиз аппаратлар керак бўлишини ҳисоблаб чиққан.
Режада Киевга алоҳида эътибор қаратилган. Энг оғир сценарийда пойтахт суткасига 20 соатгача электр энергиясиз қолиши мумкинлиги кўрсатилган.
Нашрга кўра, стратегиянинг асосий мақсади — гуманитар инқирозни юзага келтириш, аҳолини йирик шаҳарларни тарк этишга мажбурлаш ва Украинага нисбатан босимни кучайтириш.
@Geointriga_uz
